Интиҳонинг ибтидоси
| Баҳо: |
+2; -0
|
“Манчестер Сити” АПЛда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, ушбу мавсум ниҳоясига етгач, Роберто Манчини билан ҳайрлашса керак. Ҳайрлашиши ҳам керак, менимча. “Шаҳарликлар” сўнги 20-25 йилдаги энг яхши мавсумларидан бирни ўтказаётган вақтда мураббий ишини танқид қилиш мумкинми?! Бўлмасамчи. Албатта мумкин. Бунга етарлича асослар бор.
Бир неча ҳафта илгари “Бавария” меҳмонда “Герта”ни 0:6 ҳисобида мағлуб этган ўйинида, бир вазият эътиборимни тортган эди. Ўшанда, иккинчи бўлимда “Герта” дарвозаси томон жарима тўпи белгилан, тўп олдига Рибери ҳамда Кросс яқинлашиб келишганди. Улар қай бирлари ушбу жаримани амалга оширишларини машхур “камень-ножницы-бумага” ёки “дон-дон-зикки” деб аталадиган ўйин орқали ҳал қилишганди. Ҳазил устида. Кулгу билан.
“Ман. Сити”нинг шанба куни бўлиб ўтган “Сандерленд”га қарши ўйинида ҳам шунақа вазият юзага келди. Бироқ Балотелли ҳамда Коларов ҳеч қандай ўйин ўйнашмади. Улар ҳатто шунчаки бир оғиз сўз билан ҳам келиша олишгани йўқ. Сал қолса бир-бирини уриб юбориш даражасига боришди. Оддийгина вазиятда бир-бирлари билан жанжаллашиб кетишди. Биргина шу вазият жамоада ҳаммаси “Окей” эмаслигини, ички муҳит расво даражада эканини кўрсатиб турибди. Жамоадаги муҳит билан боғлиқ барча савол ва эътирозлар, табиийки, бош мураббий “адрес”ига бўлади. Роберто ҳозир жамоада биринчи рақамли персона эмас. Таъбир жоиз бўлса, у “класс пахани” бўлиш вазифасини уддалай олмаяпти. Акс ҳолда юқорида тилга олингани каби вазиятлар юзага келмаган бўларди. Бу биринчидан.
Иккинчидан, “МС” ўйинларида натижа жамоавий ўйиндан кўра алоҳида ижрочиларга кўпроқ боғлиқ. Чемпионат аввалидаги ўша қайд этилган рекордлар, йирик ҳисоблар, кишига завқ берувчи ўйинларда ҳам мураббийнинг ҳиссаси ҳаминқадар. Силва, Агуэро, Жеко, Насри, Балотелли каби футболчилар вазиятларни индивидуал маҳорат эвазига ҳал қилиб, “Сити”га жуда кўп очколар олиб беришди. Узоқ муддат давомида турнир жадалини бошқариб келди. Лекин барчасини фақат мана шу “козер” билан ҳал қилиб бўлмайди.
Аввалги мавсумда Тевезнинг жуда муҳим голлари эвазига “Сити” кучли тўртликдан ўрин эгаллаган эди. Бу гал бундай ижрочилар кўпроқ. Шунинг учун анча муддат пешқадам бўлиб юрди жамоа. Бироқ, ўйин картинасида Манчиннинг имзоси сезилмайди. У — йўқ. Шунинг учун “Сток” билан меҳмонда, “Сандерленд” билан ўз уйида дуранглар қайд этяпти... Чемпионлик тақдири ҳал бўладиган паллада жамоавий ўйиннинг йўқ эканлиги, ҳар ким уни ўзи истаган йўналиши томон тортаётгани мавсумни совринсиз якунлашига олиб келиши жуда ҳам мумкин.
“Қора мушуклар”га қарши ўйинни шарҳлаган борган “Спорт 1” канали шарҳловчиси: “Бугунги “Сити” жамоага эмас, юлдузлар тўпамига кўпроқ ўхшайди”, деганинада, менимча, муболаға қилмади.
Ҳозир жамоада юз бераётган ушбу жараёнлар Манчини учун интиҳонинг ибтидоси бўлса не ажаб...
P.S. Ушбу матн "Стадион" газетасининг 14-сонида, 14-саҳифадаги доимий колонкада чоп этилган.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
|
ABROR |
Сана: 05.04.2012 16:12. ABRORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
ABROR |
Сана: 05.04.2012 16:11. ABRORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
HEROLION |
Сана: 04.04.2012 14:15. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
|
FANATUZ |
Сана: 04.04.2012 12:30. FANATUZга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- "Челси" - "маладес" 2!
- Интиҳонинг ибтидоси
- “Имконсизлик”дан изланган имкон
- Тажриба омили
- Челси ва хитой тили (архивдан)
- Эрта келган баҳор
- Ciao, Don Fabio!
- Тевезга ачинманг!
- Оғир сукунат
- Фактор “С”
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












