A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Блог

Тевезга ачинманг!

Баҳо:
+1; -0

“Агар принципларинг мана шундай интиҳога олиб келган бўлса, уларнинг сенга нима кераги бор эди?”

2008 йилда омма эътиборига ҳавола қилинган, ўша йили саккиз йўналишда “Оскар” мукофотига номзоди қўйилиб, тўрттаси бўйича совринни қўлга киритган “Кексаларга ўрин йўқ” (No Country for Old Men) филмида Антон Чигур томонидан шунақа савол янграган эди…

Бугун “Манчестер Сити" деганда ҳаёлимизга Премьер-лигада исталган рақибни йирик ҳисобда мағлуб эта оладиган, иккита бир хил савиядаги таркибга эга бўлган жамоа кўз ўнгимизда намоён бўлади. Агуэро, Силва каби бир неча барқарор ўйин кўрсатадиган етакчиларга эга жамоани ҳаёлимизга келтирамиз “шаҳарликлар” деганда. Кимнингдир ҳаёлига Насри, кимгадир Жеко келар…

Энди аввалги мавсумда “Ман Сити” дейилганда кўз ўнгингизда қандай жамоа намоён бўлганини эслашга уриниб кўринг. Хўш? Аминманки, жуда кўпчилигингизнинг ҳаёлингизга келган энг биринчи ном – Карлос Тевез бўлди. Шундайми? Шунақа бўлиши табиий. Чунки аввалги мавсумдаги “шаҳарликлар”ни усиз тасаввур қилиб бўлмасди. Жамоада аввалги мавсумдаёқ яхши таркиб шакилланиб улгурган бўлсада, улар орасидаги ҳақиқий етакчи Карлитос эди. Бербатов билан тенг миқдорда (23тадан) гол киритиб, чемпионат тўпурарига айланган Тевезнинг ҳар бир голи жамоасига жуда муҳим очколар келтирганди. Жамоа сардори сифатида “Сити”нинг чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиши ва Англия Кубоги соҳиби бўлишидаги энг асосий фигура эди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтгани йўқ. Аммо бугунги “Сити” ҳақидаги гап юритганда ўтган мавсумнинг энг асосий фигураси ҳаёл кўчамизнинг бир четидидан ҳам ўтиб кетамаяпти. Қизиғи, у клубдан ҳеч қаерга кетгани ҳам йўқ. Аниқроғи, кета олмаяпти. Буни қанчалар истамасин… Манчини уни майдонга туширмаяпти, туширмайди ҳам. Манчини уни жамоа билан бирга машғулотларда қатнашишига рухсат бермаяпти. Ҳали бери бермаса ҳам керак. Манчини ва клуб раҳбарияти уни бошқа клубга кетишига-да рози эмас. Агар шундай нияти бўлганида қишги трансфер мавсуми давомида Тевез “Милан”, “Интер”, “ПСЖ”лардан бирига ўтиб кетган ва аллақачон улардан бирининг футболкаларида тўп тепаётган бўларди.

“Келажакдаги фаолиятим қандай кечишини, нима қилишимни умуман билмайман ҳозир”, дейди футболчининг ўзи инглиз нашрларидан бирига берган интервюсида.

Вазиятга мана шу ракурсдан қарашда давом этаверадиган бўлсак, “Ман Сити” ҳудди эртаклардаги ёвуз қаҳрамонлардек, Тевез эса унинг ёзувликларидан жабр чекаётган бечорадек тасаввур уйғотади. Шунинг учун энди “ҳолат” камераси ўрнига “муносабат” деб номланадиганини улаймиз.

Бу камерадан қараганда эса менда юқорида ўйламаганим, саволлар пайдо бўляпти. Хўш, Тевез шундай муносабатга муносибми? Наҳотки Манчини ўз футболчисига шундай муносабатда бўлишга ҳақли?!

Истаганингизча қарши чиқишингиз мумкин, лекин юқоридаги ҳар икки саволга ҳам “Ха” дея жавоб бераман!

Аслида ҳаммаси нимадан бошланганини биласиз, тўғрими? Чемпионлар Лигаси гуруҳ учрашувлари доирасида манчестерликлар “Бавария” майдонига меҳмонга боришган, Тевез ўшанда асосий таркибдан жой олмаганди. Иккинчи бўлимда Манчини уни майдонга туширишга қарор қилганида эса Тевез очиқчасига ўйнашдан бош тортган. Заҳирадан майдонга тушишни ўзига эп кўрмаган… Шунчаки билмайдиган ва эсдан чиқарганлар учун эслатдим-да.

Энди кетма-кет саволлар бераман. Футболчилик унинг учун касб эмасми? Заҳирадан майдонга тушиш футболчи фаолияти давомида жуда кўп бора учраши мумкин бўлган оддий ва одатий ҳолат эмасми? Мураббий кўрсатмасига хурматсизлик билан қараш профессионаллик мезонларига буткул зид эмасми? Ўзини фақат асосий таркибда кўриш, қолганига тоқат қилмаслик - юлдузлик касалинингн энг юқори нуқтаси эмасми? Бу - беъмани ва ғалати принцип эмасми? Касбга шундай муносабатда бўлишдан қайтмаган футболчи, ўзига нисбатан ҳозирги муносатдан ортиғини кутиши кулгили эмасми?

Агар менга газетанинг навбатдаги сони учун фақатгина Фотофакт топишнинг ўзи топширилса-ю, мен мақола учун жой беришмаганидан аразлаб Фотофактни ҳам тайёрламасам, газетага мендек ҳодимнинг нима кераги бор? Ўша Фотофакт ҳам фаолиятимнинг бир қисми-ку, шундай эмасми?

Ҳудди мен шу ишни қилмасам, ўрнимга бошқа биров буни эплагани каби, ҳозир Тевезсиз ҳам “Манчестер Сити” кучсизланиб қолгани йўқ. Аксинча.

Эркаликларимиз ҳар жойда ҳам бирдек қабул қилинавермайди.

Яна бир гап: фақат зарарингизга ишлайдиган принципларингиз аслида сариқ чақалик қийматга эга эмас. Яхшиси улардан вақтида қутулиш керак. Акс ҳолда истеъдодингиз ҳам сизни қутқариб қола оламслиги мумкин. Ҳаётда истъдоддан ҳам кўпроқ қадарланадиган фазилатлар бор. Менимча.

Тевезга ачинманг!

 
Киритилган сана: 05.02.2012 20:33. Ўкилди: 2362 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHAHRIXON
Сана: 01.04.2012 20:10. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 07.02.2012 19:36. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 07.02.2012 19:03. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 07.02.2012 18:57. OFTALMOLOGга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEZORI
Сана: 07.02.2012 18:37. BEZORIга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 07.02.2012 18:08. FOTIXга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 07.02.2012 10:25. ATSTEYKAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAMANGAN
Сана: 06.02.2012 15:46. NAMANGANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.