A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Блог

Фактор “С”

Баҳо:
+0; -0

Бир чашка қаҳва, “Coldplay” деб номланмиш гуруҳнинг “Cemetries of London” деган жуда ёқимли қўшиғи ва блогимдаги илк пост… Бошладим. Айтиб қўяй, постнинг мусиқага ҳам, Лондон-у, қаҳвага ҳам алоқаси йўқ.

Бугунги “Манчестер Юнайтед”нинг аввалги мавсумдаги “Юнайтед”дан фарқи нимада? Сер Алекс қўл остида ўйнаган аввалги авлодларданчи? Фарқлар кўплиги аниқ. Энг аҳамиятлиси, ўйинларга, ўйинларнинг натижасига энг катта таъсир ўтказаётгани қайси? Шу ҳақида мулоҳаза юритсам ҳаёлимга фақат бир исм келяпти — Пол Скоулз. Фарқни шартли равишда Скоулз деб атаяпман, албатта. Аслида Скоулз деганда у “Юнайтед”да бажарган функцияларни бажарадиган ижрочи назарда тутиляпти. Биламан, тушунарсизроқ бошладим. Ҳавотир олманг, тушуниб оласиз.

Шу ўринда собиқ футолчи, мураббий ва журналист Анҳэль Алонсонинг оҳирги “Эл Классико”дан сўнг билдирган фикрларини келтиришни ўринли деб билдим.

“Ҳозирги кунда кўпчилик майдонда жамоага плеймейкер керак эмас деб ҳисоблай бошлади. Лекин бугун “Реал” ниманинг ҳисобига ютқазганини наҳотки сезмадингиз? Жамоа ёш, жуда тез югуради. Лекин ўйинни бошқарадиган одам йўқ. Жамоадаги бу вазифани қисман Хаби Алонсо бажаришга уриняпти... Хавининг голидан сўнг “Реал” ҳудди тутиб, челакка солинган балиқдек типирчилаб қолди. “Барса” эса аксинча. Чунки “Барса”да Хави, Иниеста, Фабрегас ва қайсидир маънода Месси ҳам плеймейкерлардир. Уларнинг ҳар бири ўйинни бошқара олади, аниқ тўп узатмаларини амалга ошира олишади ва керак бўлганда ўйин темпини тушира оладилар ҳам”.

Унинг сўзлари “Манчестер”даги ҳозирги аҳволга ҳам мутлақо мос келади. Жамоа ёш, тез югура олади. Лекин ўйинни ким бошқара билади? Ким ҳозир плеймейкер жамоада? Кўрсатинг. Ўша “Барса”да Иниеста-ю Хавилар бажараётган функцияларни “МЮ”даги ижрочиси ким? Руни? Кўрдик, бир неча ўйинда ярим ҳимояда ўйнаганини. Фергюсоннинг ўзи бу эксперимент ўхшамаганини тан олган ҳолда уни яна олд чизиққа қайтарди. Унинг чуқурроқ қайтиб ҳужумга ўтиши бутунлай бошқа нарса. Кэррик – стоппер. Бошқасини эпламайди. Андерсон барқарор эмаслиги билан бирга, майдонга тушган ўйинларида ҳам жуда кўп адашади. Флетчернинг ўйини Кэррикникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Бошқалар билан ҳам аҳвол шу. Хуллас, Скоулз кетгач пайдо бўлган кемтикни турли хил ротациялар билан тўлдиришга уриняпти ҳозир сэр Алекс. Майдон марказида барқарорлик йўқ.

Келинг, шу ўринда АПЛнинг 20-тургача “МЮ”да марказда ҳаракат қилган ижрочиларнинг ротациялари билан танишиб чиқамиз. Жадвалдаги рақамлар ўйинлар сонини англатади.

Марказнинг нақадар ностабил эканлигини кўряпсизми? Скоулзли таркиб билан ҳозирги таркибнинг ўйинларидаги тафоввутлар ҳақида гап борар экан, яна шу нарса кўзга яққол ташланади-ки, ҳозирда тўп узатишдаги хатолар миқдори анчага кўпайган. Бу табиий ҳол. Майдон марказида юқори савияли плеймейкер бўлмаган жамоани, ундай футболчиси борига қиёсан аниқ тўп узатишларнинг ўртача статистикасини қараб чиқсангиз, албатта иккинчисининг кўрсатгичлари яхшироқ бўлади. Алекс Фергюсон жамоасида “брак”нинг кўпайгани, шунчаки визуал хулосаларим эмас. Бунга тўп узатиш аниқлиги юқори бўлган АПЛ жамоалари аъзоларининг статистикаси келтирилган жадвалининг юқори қисмида “қизил иблислар”дан ҳеч ким йўқ экани исбот бўла олади.Қуйида тўп узатишдаги аниқлик бўйича АПЛ футболчиларининг статистикаси кўррсатилган ўша жадвални келтираман.

Шундан кейин ҳам “Юнайтед”га юқори савияли, тажрибали ярим ҳимоячи керак эмас деб ҳисобласангиз, унда сиз ва менинг бу борадаги қарашларимиз бир-бирига тўғри келмас экан.

“МЮ” бу мавсумда кўплаб ўйинларини тезлик, қанотдан уюштирилган ҳужумлар, ёш футболчиларнинг яхши жисмоний ҳолати ва шижоат ҳисобига ғалаба билан якунлаган бўлса-да, жиддийроқ рақиблар билан ўйинда айнан марказнинг кучсизлиги панд беряпти. Ҳужум такшил қилишдаги ранг-барангликнинг йўқлиги панд беряпти. Исталган вақтда ўйин темпини ўзгартира оладиган футболчининг бўлмаганлиги панд беряпти. “Скоулз фактори”, деганда, “Фактор “С”, деганда мана шу нарса назарда тутиляпти аслида.

“Ньюкасл” билан ўйинни эсланг. Тинимсиз равида қанотдан ҳаволатиб берилган паслар билан масалани ҳал қилишга уринишлар, бир-бирини такрорлайдиган ва натижа келтирмаган ҳужумлар... Бунақа мисолларни бир-нечтасини келтириш мумкин.Ҳозир миш-мишлар, “МЮ”ни “Порту” вакили Гайтан билан, Лемпард-у, Снейдерлар билан боғлаяпти. Ёзда ҳам Снейдер билан бир қаторда яна боқа марказий ярим ҳимоячилар хариди ҳақида ҳам гап сўзлар бўлган. Лекин улар амалга ошмагач, Фергюсон “Бизга ҳеч ким керак эмас, ҳозирги таркибим кўп нарсага қодир”, маъносидаги интервюлар билан чиқиш қилган.

Аслида эса Фергюсон ҳам Скоулздан сўнг пайдо бўлган бўлшиқ тўлдирилиши керак эканлигини яхши тушунарди. Лекин бу ерда ҳал қилувчи нуқта Глейзерлар ва уларнинг жамоага ҳалал бераётган улкан қарзлари бўлган бўлиши катта эҳтимол. Ферги яқин-яқин яқингача ҳам “Биз қишда ҳеч кимни сотиб олмаймиз”, деяётганди. Бугун эса интернет-нашрларида “Глейзерлар” қишги трансферлар учун пул ажратиши ҳақида хабар чиқди ва шу заҳоти Лэмпард трансфери ҳақидаги гап сўзлар пайдо бўлди. Фергюсон ҳам энди таркибда ҳаммаси “окей” эканлигини эмас, қишда яхши футболчилар сотилмаслигини важ қилиб кўрсата бошлади. Демак, Ферги шунчаки раҳбариятдан нолигиси келмаган, клуб атрофида ортиқча гап сўзлар бўлиини истамаган ҳолос. Мана шунақа.

Дарвоқе, “Манчестер Юнайтед”нинг “Facebook” даги саҳифасида пайдо бўлган оҳирги постлардан бирида шундай дейилади: Сэр Алекс Лэмпарднинг “Юнайтед”га ўтиши ҳақидаги миш-мишни инкор қилди. Сизнингча жамоани кучайтириш учун кимни сотиб олиш керак?” Мен Снейдер деб жавоб бердим. Сиз нима деб ўйлайсиз?

Бўшаган чашка, “One Republic” деб номланми гуруҳнинг “Good life” деган ёқимли таронаси ва блогдаги илк постим... Тугатдим. Айтиб қўяй... Ҳа майли, айтиб бўлдим-ку.

Киритилган сана: 06.01.2012 22:38. Ўкилди: 2138 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHAHRIXON
Сана: 20.01.2012 23:14. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 17.01.2012 21:57. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MESSI
Сана: 12.01.2012 15:03. MESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONNI
Сана: 09.01.2012 15:11. RONNIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALEXIS
Сана: 09.01.2012 08:02. ALEXISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISHQIBOZ
Сана: 08.01.2012 14:52. ISHQIBOZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 08.01.2012 13:05. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PROGRESS
Сана: 08.01.2012 12:58. PROGRESSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ROONEY
Сана: 07.01.2012 15:46. ROONEYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 07.01.2012 15:40. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 07.01.2012 14:55. JAFARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASLKOMILJON
Сана: 07.01.2012 14:52. ASLKOMILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMIDJONSAYID
Сана: 07.01.2012 14:27. UMIDJONSAYIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIORUZ
Сана: 07.01.2012 13:04. DIORUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 07.01.2012 12:19. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 07.01.2012 09:40. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 07.01.2012 00:44. FORLANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 06.01.2012 23:13. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALPHABOSS
Сана: 06.01.2012 23:08. ALPHABOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.