A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Эрта келган баҳор

Баҳо:
+1; -0

Тамом. Арсен Венгер мавсум якунларига бағишланган “банкет”ни ҳаммадан илгари ўтказиш имконига эга! Лондонликлар учун мавсум якунланганлигини инкор этиш учун, энг камида, чўнтагидаги сўнги пулига “кошелёк” сотиб оладиган инсон даражасида оптимист бўлиш керак. Тан олингингиз келадими, йўқми, лекин “Арсенал” учун мавсум ўз ниҳоясига етгани, одатда таъми аччиқ ҳисобланадиган ҳақиқатлардан биридир.

Бу фикр сўнги икки ўйиндан сўнг пайдо бўлиб қолгани йўқ. “Милан” ҳамда “Сандерленд”га қарши кечган учрашувлар ушбу фикримни мустаҳкамланишига сабаб бўлди. Бутун мавсум давомида кўзга ташланиб келган муаммо ва камчиликларга янада яқинроқдан “прожектор”лар ёқиб, уни ёрқинроқ намоён бўлишига кўмаклашиб юборди, холос. “Арсенал” Англия кубогидаги юришини тўхтатди. “Арсенал” “Милан”дан жавобсиз тўртта гол қабул қилиб, Чемпионлар Лигасида ҳам кейинги босқич йўлланмасини бой бериб бўлди ҳисоб. “Арсенал” Премьер-лигада, Арсен Венгернинг мураббийлик даврида илк маротаба кучли тўртликдан жой олмай қолиш эҳтимоли юқори. “Арсенал” Арсен Венгер даврида биринчи маротаба мавсумни “Тоттенҳем”дан пастроқ поғонада якунлашлари деярли аниқ. Орадаги фарқ айни вақтда 10 очкони ташкил қилиб турибди…

Қайси клубга ўтмасин, у билан мамлакат чемпиони бўлишга одатланиб қолган Иброҳимович, Робин Ван Персига жамоасини ўзгартиришни маслаҳат беряпти. Бу ҳақида Робиннинг ўзи ҳам ўйлаб кўрган бўлиши аниқ. Агар ёзги трансфер мавсумида Робин бошқа клубга ўтишга қарор қилса, уни айблашга ҳеч кимнинг — на бир муҳлиснинг, на бир клуб раҳбарияти вакилининг ёҳуд мураббийлар штаби аъзосининг — ҳаққи йўқ.

Ван Перси савиясидаги ҳужумчилар, ҳар мавсум бўлмаса, мавсум оша бирор совринни боши узра кўтаришга ҳақли. У ҳозирги вақтга келиб (бугун 20 феврал) 28 (!) маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Клуб тўпурарлари рўйхатида иккинчи поғонада Тео Уолкот бормоқда. Биласизми нечта гол билан? 6 та!.. Инглизлар шунақа ҳолатларда “feel the difference” (фарқни ҳис эт) дейишади… Дарвоқе, 28 дейилгани учун ёдимга тушиб қолди: Ван Персининг ёши ҳозир 28да. Энг кучга тўлган ва энг ажойиб спорт формасида бўлган вақтида, агар мусобақаларда ғолиблик учун курашадиган клубга ўтгиси келса, бунга қарши чиқиш — унга нисбатан адолатизлик бўлади. Вақтида Анри Чемпионлар Лигасини ютиш орзусида “Арсенал”ни тарк этган. Энди эса футболчилар ҳеч бўлмаса нимадир ютиш учун клубдан кетишяпди. Яна бир бора “feel the difference”.

Аслида мана шундай интиҳо олдидан кутилган, тахмин қилинганди. Оҳир-оқибат шундай бўлишига кўпчилик шубҳа қилмаганди ҳам. Бу жараённи Ван Перси феномени бироз сусайтириб, орқароққа суриб берди, холос. “Канонир”ларнинг бу мавсумини бемалол “Ван Перси ва бошқалар” деб номласа бўлади.

Клубда мавжуд муаммолар ҳақида фақатгина эринчоқлар гапирмаяпти. Бироқ, муаммолар ҳақида гапираётганлар сони кўпми ёки муаммолар соними, буни ҳали аниқлаш керак.

Бутун бошли тизим издан чиқиб бўлган. Натижа бермай қўйган. Ҳар бир янги мавсум айнан мана шу ҳақиқатни яна ва яна исботлашга хизмат қиляпти ҳолос.

Яқинда Бергкапм “конанирлар”нинг ҳозирги ўйинлари ҳақида гапирар экан, жамоада ғолиблик руҳияти, чемпионлик менталитети сезилмаслиги, етишмаслиги, чунки мана шу руҳиятни яратиб бера оладиган харизматик футболчиларнинг ўзи йўқ экани ҳақида айтганди.

Сеск Фабрегас шунақа тоифадан эди. У ҳозир “Барса”да соврин санаб юрибди...

Уолкот, Ремзи, Уилшерлар бир неча йиллардан буён ёш умидли футоблчилар сифатида тилга олинади. Лекин уларнинг ҳеч бирида вақт ўтган сари кучли ҳарактер шакилланиб бораётгани йўқ. Ўша-ўша академиянинг ўсмир болаларидек тасаввур уйғотишда давом этишяпти. Ўйинлардаги кўпгина эпизодларда ўзларини ёш болалардек тутишда давом этишяпти. Яккакурашлардан ўзларини олиб қочишяпти ва ҳоказо…

Чунки уларнинг ўйин давомидаги болаларча қилиқлари, эркаликлари Венгер томонидан осонлик билан кечириб юборилади. Венгернинг ёшларга ҳаддан ташқари кўп имконият ва эркинликлар яратиб бериши, ўша ёшларнинг ва пировардида жамоанинг зарарига ишлаяпти.

Ҳозирги “Арсенал”. Бу жамоа “Блэкбёр”ни 7:1га ютиши мумкин. “Уиган”ни, “Болтон”ни йирик ҳисобда янчиб ташлаши мумкин. Савия ҳисобига. Ижрочилик маҳорати ҳисобига. Ўзи шундоқ ҳам унча яхши формада бўлмаган “Челси”ни Террининг хатоси эвазига сафарда ютиб келиши ҳам мумкин. Аммо “Милан”га қарши ўйнаганда бунинг ўзи етарли эмас, “Манчестер Юнайтед” билан ўйнаганда бу камлик қилади. Тартиб билан, ўйланган реъжа асосида қатъият билан ҳаракат қилинган тақдирда, ҳатто чемпионат ўртамёналарига қарши учрашувларда ҳам бу етарли бўлмайди. Ғолиблик руҳияти мана шундай ўйинларда керак бўлади. Бундай ўйинларда эса “Арсенал” ачиниш ҳиссини уйғотяпти...

Арсен Венгернинг “Енгилмас” дея таърифланган ва таркибида Тони Адамс, Патрик Виера, Люмберг ва Деннис Бергкамп каби ҳақиқий харизматик жангчилар бўлган жамоаси даври ниҳоясига етгач, янги, “болалар лойиҳаси” даври мувоффақиятсизлик томон юз тутди. Лекин ўз принциплари ва комплекслари қобиғига ўралиб қолган француз бу ҳақиқатни тан олишни истамаяпти ва ҳамон бу тизимни ўзгартиришга ҳаракат қилмаяпти. У лондонликларни бошқарар экан, “тўпчилар” ҳали кўп мавсумларни шу зайлда ўтказишлари ҳақиқатга жуда яқин.

“Арсенал” ҳақида 3 йил олдин мақола ёзиш насиб этмаган. Лекин насиб қилган бўлганида ҳам унда ҳудди шундай фикрлар ёзилган бўларди, эҳтимол. Агарки, “Арсенал”да Арсенга ишонч билдиришда давом этишса ва мураббий бутун бошли тизим ва ўз фалсафасига ўзгартириш киритишни истамаса, бир неча мавсумдан кейин ҳам ҳудди шунга ўхшаш мақола билан чиқиш қилишимга ишонаман. Соғ бўлсам, иншааллоҳ!

Саломат бўлайлик!

 

Киритилган сана: 20.02.2012 17:34. Ўкилди: 1895 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FUTBOLVATANI
Сана: 04.03.2012 04:07. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 24.02.2012 17:44. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 21.02.2012 10:22. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMIDJONSAYID
Сана: 21.02.2012 04:07. UMIDJONSAYIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 20.02.2012 20:29. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 20.02.2012 20:27. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DONNEFT
Сана: 20.02.2012 19:48. DONNEFTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.