A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Тажриба омили

Баҳо:
+1; -0

Таркибингизда тажрибали футболчиларга эга бўлишнинг нақадар муҳим эканлигига ва уларнинг қадри ҳақида гап кетса ҳамда сизда мисол зарурияти пайдо бўлса, “Стемфорд Бриж”да чоршанба куни бўлиб ўтган воқеаларни ёдга олиб ўтишингиз мумкин.

“Челси” эски гвариадан вос кечиши, қариялар хизматини бутунлай инкор қилиши лозимлиги ҳақида сўнги вақтларда жуда кўп гапириладиган бўлиб қолганди. Британ колумнистларининг аксарияти бу мавзуга кўплаб саҳифаларни атаб юборишди. Бироқ, “Наполи”га қарши ўйин шуни яна бир бора исботлаб бердики, маълум бир ёшга етиб қолган футболчилардан фақатгина ўша ёшлари учун бутунлай кечиб юбориш мумкин эмас.

Албатта, Лэмпард, Дрогба каби футболчилар айни вақтда ҳар бир ўйинда майдонга туша олишмайди. Бу тушунарли ҳолат. Бироқ уларнинг хизматларини қачон ва қандай ишлатишга яхшироқ эътибор берилса, максимал фойда чиқариш мумкин бўлади. Андре Виллаш-Боаш “Челси”ни тарк этгач, унинг ўрнига бош мураббий вазифасини бажараётган Роберто ди Маттео айнан мана шу жиҳатга этибор қаратди. У ўзи мураббийлигидаги илк учрашув ҳисобланган Англия Кубоги доирасидаги “Бирменҳэм”га қарши ўйинда айрим тажрибали футболчилар майдонга тушмасликларини айтиб, буни “Наполи”га қарши ўйинда уларни кучга тўла ҳолатда кўриш ниятида эканлиги билан тушунтирди. Футболчилар томонидан ҳам бу ҳолат тўғри қабул қилинди. Улар нима учун таркибга кирмай қолганликларини билиб олдилар.

Ундан фарқли равишда Виллаш-Боаш футболчиларга ҳеч нарсани тушунтириб ўтирмасди. Футболчилар у қабул қилаётган қарорларнинг сабабини билмасдилар. Футболчиларни зулмат ичида сақларди.

Инглиз футболида жамоадаги айрим футболчилар бемалол мураббийнинг алмаштирилишига сабабчи бўла олишлари янгилик эмас, аслида. Ўз вақтида “Ливерпул”, “Тоттенҳэм” каби клубларда тўп сурган ва ҳозирги вақтда Sky Sportsда колумнист-журналист сифатида ўз фаолиятини олиб бораётган Жеми Реднап бу ҳақида шундай ёзади: “Футболчилик фаолиятим давомида клуб ҳўжайини бир неча бора олдимга келиб мураббий ҳақидаги фикримни, у ҳаммасини тўғри қилаётган ёки йўқ экани, футболчилар ҳали ҳам уни қўллаб-қувватлаётганини сўраган вазиятлар бўлган. Мен бундай ҳолларда ўзимни жуда ноқулай ҳис қилардим”.

Мана шуни билган ҳолда Виллаш-Боаш футболчиларга қарши кетиши эмас, икки томон қарашлари кесишадиган нуқтани ахтариши мақсадга мувофиқ бўлган бўларди.

Ҳозирги “Челси” тўрт беш йил олдинги “Челси” эмас. У вақтда клуб Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасини ютиш учун ўзи истаган юлдуз футболчини сотиб оларди ва футболчилар мана шу мақсадларнинг бир қисми саналарди.

Ҳозирги “Челси” эса эришилган мавқени сақлаб қолишга интилаётган жамоадек тасаввур уйғотяпти. Айни вақтда жамоада исталган вақтда мураббийни алмаштира оладиган ва мураббийларга ўз мақсадларини амалга оширишда кўмаклашадиган бир восита сифатида қарайдиган футболчилар мавжуд. Агар португалиялик мутаҳассис мана шу ўзига ҳос жиҳатларни ҳисобга олиб, фаолиятини юритганида у ҳал ҳам клубда ишлаётган бўлар эди. У эса бунинг ўрнига футболчилар билан курашишга тушиб кетди.

Унинг қария футболчилардан бутунлай вос кечиш реъжаси иш бермади. Буни ўша “Наполи”га қарши биринчи учрашувда ҳам кўришга имкон бўлди. Асосий таркибдан жой топилмаган Ашли Коул, Эссиен ва Лэмпардлар майдонга тушганидан сўнг “Челси”нинг ўйини ўзгарган эди. Ижобий томонга.

Ҳа, уларнинг ёши ўтиб боряпти. Буни инкор қилиб бўлмайди. Бироқ улар ҳали ҳам клубга, жамоага ёрдами тегадиган даражадаги яхши футболчилар. Шундай экан, вазиятга бундай баҳо бериш ва бу каби қарорлар чиқариш ўзини оқламасди. Айниқса бу футболчидарнинг жамоадаги мавқеи мураббийникидан учтунроқ эканлигини билган ҳолда...

Мураббийнинг бўшатиб юборилиши муаммога ечим бўла олмайди. Жамоа ҳам аллақачон бошқаттан қурилишга мухтож бўлиб қолган. Моуриньо давридан сўнг кетма-кет мураббийлар алмашинуви натижасида жамоага янги қон қуйилмаган. Виллаш-Боаш айнан мана шулар ҳақида бош қотираётганди. Келажак ҳақида ўйлаётганди. Келажак ҳақидаги ҳаёллари эса бугунни унутиб қўйишига, бугунги вазиятга тўғри баҳо бера олмай қолишига сабаб бўлди. Бугун ҳақида ўйламаганларни эса келажак кутиб тура олмади. Бугун эса сиғдирмади.

“Челси”да кейинги мураббий ким бўлишидан қатъий назар, Терри, Лэмпард, Коул каби футболчилар жамоада муҳим рол ўйнашини, тажрибали футболчилардан бирданига вос кечиш керак эмаслигини ва жамоага янги қон қуйиш, авлодлар алмашинувини оғриқларсиз амалга ошириш талаб этилади. Осон вазифа эмас. Тўғри. Ким айтди сизга ҳаммаси осон бўлиши керак деб?

Киритилган сана: 20.03.2012 21:43. Ўкилди: 1868 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHAHRIXON
Сана: 27.03.2012 14:38. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.