A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Челси ва хитой тили (архивдан)

Баҳо:
+1; -0

"Челcи"да бош мураббий истеъфога чиқди. Жуда таниш гап, шундай эмасми? Лондон клубида Абрамович эраси бошланганидан буён бунақа хабарларнинг анчасини эшитиб қўйдик. Бу сафар Виллаш-Боаш бўшатилди. Бу сафар мавсум оҳиригача кутиб ҳам ўтирилмади... Андре Виллаш-Боаш ва "Челси" деган атоқли отлар ўртасидаги боғлиқлик, эндиликда "собиқ" деган сифат билангина келиши мумкин.

Бундан бир неча ой илгари, Виллаш-Боашнинг "Челси"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги илк гап сўзлар пайдо бўлганида, мен "Челcи" ва ундаги мураббийлар ўзгариши ҳамда унинг оқибатлари ҳақида бир нима ёзгандим. Мақоладаги айрим рақамлар ва маълумотлар бироз эскирган бўлсада. умумий мазмун ва муносабат ҳозирги вақтда юзага келган вазиятга ҳам мос тушади...

Қуйида сизга ўша мақолани тақдим этмоқчиман.

*********

"Челси" ва хитой тили

“Челси” сўнги етти учрашувнинг бештасини ғалаба билан якунлай олгани йўқ. Шу беш учрашувдан тўрттасида лондонликларнинг мағлубияти қайд этилди. “Байер”дан учраган мағлубиятидан кейин эса жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги юришларига якун ясалишига ҳам яқин турибди. “Валенсия” билан ўйинда ҳар қандай голли дуранг ёки мағлубият Виллаш-Боаш жамоасининг гуруҳ босқичидан нарига ўта оламасликларига олиб келади. “Кўршапалак”ларнинг жисмоний ҳолати ҳозир юқори даражада эканлиги эса бундай вазиятнинг юзага келиш эҳтимолини ҳақиқатга янада яқинлаштиради. “Челси” осмони узра қора булутлар сузиб юрганди, хуллас. “Вулверхэмптон” устидан қозонилган ғалаба, булутлар ортидан чарақлаган қуёшдек бўлди.

“Бўрилар” билан бахсга қадар ҳамма “Челси”нинг кетма-кет мағлубиятлари ҳақида ёзди, гапирди. Ҳафта давомида инглиз нашрлари энг кўп муҳокама қилган мавзуси Лондон клубининг омадсизликлари бўлди. Бундай ҳолатларда одатда нима қилинади? Тўғри, айбдор қидирилади, аввало. Агар клуб номи “Манчестер Юнайтед” бўлмаса, мағлубият сабабчиси сифатида дарҳол мураббий кўрсатилади. Ҳар жойда, ҳар доим шундай. Инглиз футболини ёритадиган исталган интернет нашрига назар ташлаб кўришингиз мумкин. Ҳозир бутун инглиз жамоатчилиги Виллаш-Боаш кетиши ёки қолиши кераклиги ҳақида бахс юритаётганини гувоҳи бўласиз. Қолиш-кетиш масаласидан ташқари яна бир вариант ҳам пайдо бўлдиким, яқиндагина Туркия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилган, бундан бир қанча муддат аввалроқ “Челси”ни бошқарган тажрибали мураббий Гус Хиддинкни португалиялик мутаҳҳасисга ёрдамга чақириш. Бу нарса Виллаш-Боашга ёқмагани аниқ. Ушбу ҳолатга унинг муносабати ҳақида сўрашганида, мураббий: “Йўқ, бунга рози эмасман. Мен муаммоларни ўзим, ўз ёрдамчиларим ва футболчиларим билан ҳал қиламан. Ҳар доим шундай қилганман. Мен кимгадир суянмайман. Бу гал ҳам шундай бўлади”, деди. Майли, муаммонинг ечими бошқа масала. Унга яна қайтамиз. Энди асосий саволга ўтсак. Хўш, “Челси”да юзага келган ушбу вазиятнинг асосий сабабчиси ҳақиқатдан ҳам португалиялик мураббийми? Ҳозир шу ҳақида гаплашсак.

Келинг, вазиятга бўлган муносабатимни тушунарлироқ баён этиш учун бироз бошқачароқ параллел келтирай.

Университетимизда амал қилинадиган ўқитиш тизимининг шундай бир томони борки, унга кўра бизнинг факултетимизда таҳсил олаётган талабалар биринчи босқични якунлаётган вақтларида ўз гуруҳлари билан келишиб, иккинчи босқичдан бошлаб ўрганишни истаётган бирор хорижий тилни танлашлари керак. Иккинчи хорижий тил сифатида. Биринчиси, табиийки, инглиз тили. Агар гуруҳ келиша олмаса, деканат ўзи истаган бирор тилни ўша гуруҳ учун тайинлайди. Шунақа-да.

Бирор танлов амалга оширилаётганда кўпинча моддий манфаатдорликдан келиб чиқилади барибир. Бундан ҳеч қаерга қочиб қутилиб бўлмайди. Агар бундай бўлмаганида биз ҳеч қачон ўрганиш қийинлиги даражаси бўйича жаҳоннинг исталган тилидан мураккаброқ ҳисобланадиган хитой тилини танламаган бўлардик. “Хитой тили – бозор тили”, дейишди. Яқинда бу тил жаҳонда етакчиликни қўлга олиши ҳақида гапирди тилшунослик фанидан дарс берган лекторимиз. Яна бошқа биров хитойчани билганга ҳозир иш топиш муаммо эмаслигҳи ҳақида гапирди. Оқибатда қийинчиликлар ҳам кўзимизга кўринмай, ўша тилни танладик.

Аввалига ҳаммамиз қизиқиб ўргандик. Устозимиз ўз фанига қизиқиш уйғота олди бизда. У ўзининг педогогик методлари, талабалар билан ўзаро муносабатда ўзини тутиши ва бошқа фазилатлари билан бутун гуруҳнинг ушбу тилни ўрганишга бўлган иштиёқини ошира олди. Тез орада гуруҳ ўзлаштиришда яхши натижаларга эриша бошлади. Ҳар йили ўтказиладиган “Жаҳон тиллари”, фестивалида яхши иштирок этди. Лекин иккинчи семестр ўрталарига келиб, айрим сабабларга кўра домла ишдан бўшади. Ўрнига келган домланинг ҳам ўзига яраша методлари, дарс ўтиш услуби, ўз талаблари бор эди. Балки унинг иш услуби аввалгисидан ҳам самаралироқ бўлган бўлиши мумкин.

Лекин у бошқача эди. Аввалгисидан ўзгача. Янги талаблар ва янгича услубга ўрганиш, унга кўникиш вақт талаб қиларди. Вақт ўтиб, мослашув ва кўникиш жараёни тугагач яна ўзлаштиришда қониқарли натижалар кўрсатиш мумкин бўларди. Шундай бўлди ҳам. Бир оз муддат ўрганиш жараёни сустлашган бўлса-да, кейинроқ яна яхши даражага чиқишни бошладик. Аммо янги ўқув йилини яна бошқа бир домла билан бошладик ва ҳаммаси расво бўлди. Аксарият гуруҳдошларим, улар қаторида мен ҳам, янги талаб ва методларга яна бошқатдан кўникишни исташмади, истамадик. Натижада натижа ёмон томонга ўзгарди. Ҳатто шу тилни танлаганимизга афсуслана бошладик ҳам…

“Челси”га қайтамиз. Жамоада 2007 йилдан буён 5 бора бош мураббий алмашди. Моуринъо жамоани тарк этганидан кейин, Авраам Грант, Сколари, Хиддинк, Анчелоттилар жамоага бошчилик қилишди ва ҳеч бўлмаганда жамоани тўлиқ икки мавсум бўлса-да бошқарганлари йўқ. Улардан натижа талаб этилди. Уларга совринлар ютиш вазифаси қўйилди. Вазифа уддаланмагач, ҳар бирларига чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Жамоани қабул қилиб олганига ҳали беш ой ҳам бўлмаган мураббийнинг ҳам кетиши ҳақида гап сўзлар бошланди. Бу уларнинг ёмон мураббий эканликларини билдирадими? Агар улар ёмон мураббий бўлсалар нимага “Челси” уларни жамоага таклиф этди? Демак, улар ёмон мураббийлар эмас. Уларнинг ҳар бири Лондон клубига келгунига қадар ҳавас қилса арзийдиган ютуқларга эришишган. Сколари ҳам, Хиддинк ҳам, Анчелотти-ю, Виллаш-Боаш ҳам. Ҳаммаси! Нега “Челси”да ундай бўлмади? Улгуришмади. Тамом вассалом. “Салом, сиз “Челси” бош мураббийисиз. Ман сизга жамоага, мана пул. Яна нима керак? Топамиз. Сиз, марҳамат қилиб, Премъер-лигани ютинг, Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлинг! Ушбу мавсумдаёқ! Ютмасам нима бўлади, дейсизми? Ўрнинггизга бошқаси уриниб кўради-да. Ишга киришинг!”

Бундай вазиятда ҳеч бир мураббий жамоадаги авлодлар алмашинуви ҳақида ўйлб ҳам кўрмайди. Чунки у клуб келажаги ҳақида қайғуриши учунмас, натижа кўрсатиши учун келган. Бир неча йиллардан буён бирга ҳаракат қилган, бир-бирини жуда яхши тушунадиган футболчиларни тажрибасиз ёшларга алмаштириш бундай ҳолатда катта жасорат талаб этадиган таваккалчилик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қўрқмай айта оламан, Моуриньодан қолган “Челси”нинг кейинги ижобий натижалари ҳам аксарияти аслида Моуриньоникидир! Чунки у шакклантирган “Челси” ҳозиргача жамоа асосини ташкил қилади. Ўйин услубида ҳам Моурдан сўнг катта ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бир неча янги футболчилар келиб қўшилишган бўлса-да, ўз вақтида жамоага янги қон қуйилгани йўқ. Ёшлар тарбиялангани йўқ.

Ўтган мавсумдаги “Челси”ни эсланг. Чемпионат аввалида ҳар қандай рақиб дарвозасига голларни қалаштириб ташлаган, гўёки енгиб бўлмасдек тасаввур уйғота бошлаган жамоа, қишга келиб кетма-кет мағлубиятларга учрай бошлади. Чунки ҳаммани мағлуб этиб ташлаган таркибда жуда кўп ўйинлар давомида ўзгариш бўлгани йўқ. Ўша – ўша ўн бир футболчи майдонга чиқаверди. Улардан бир нечтаси жароҳат олиб, қолганлари чарчаб қолганда эса уларнинг ўрини босадиганлар топилмади.

Бу орада ҳадеб мураббий алмашинавериши натижасида сақланиб қолган таркибдаги футболчиларнинг ёши ҳам футбол учун анча катта ҳисобланадиган жойга бориб қолди. Мана шу омилларнинг барчаси жамоа боши узра юрган ҳозирги қора булутларни олиб келди. Дрогба барқарор равишда яхши ўйин намойиш этмаяпти. Ундан бутун мавсум давомида барқарор ўйин талаб этишнинг ўзи нотўғри. У 33 ёшда. Лэмпард ҳам у билан тенгдош. Терри яқинда 32 ёшни қаши олади. Анелка аллақачон бу ёшни қаши олиб бўлган. Эшли Коул ва Молудалар ҳам Террига тенгдош. Улардан барқарор ўйин кутиш керакмас. Аммо ҳали ҳамон уларга муносиб ўринбосарлар йўқ. Ҳалигача улар алмаштириб бўлмас ҳисобланишади. Улардан бирининг жароҳат олиши катта йўқотиш “Челси” учун ҳалигача. Бу муаммоларни бош мураббий ҳал этиши керак. Бунинг учун унга вақт керак. Муҳлат керак. Ўзи истагандек жамоани шакллантириб олишига имкон берилиши лозим. Ҳатто бу учун бирор мавсумни совринсиз якунланишига олиб келса ҳам.

Биласизми нима? Агар дастлаб хитой тилини ўргата бошлаган ўша мураббийимиз, домламиз Университетни битиргунимизга қадар биз билан ишлаганида гуруҳимиз бу тилни ҳам яхши ўзлаштира олган бўлиши, бу тил бўйича ҳам яхши натижалар қайд этишимиз мумкин эди. Бизга кейинчалик дарс берган домлалар ҳам бир неча йил давомида бир гуруҳ билан ишлаганда ундан ҳам яхшироқ натижаларга эришишлари мумкин бўларди ҳар бирлари. Шундай деб ўйлайман. Саломат бўлинг!

Киритилган сана: 04.03.2012 20:22. Ўкилди: 2027 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DILBEK
Сана: 11.03.2012 17:03. DILBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CASILLIAS
Сана: 05.03.2012 17:39. CASILLIASга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TRAKTIR
Сана: 05.03.2012 10:51. TRAKTIRга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 05.03.2012 06:40. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JASURBEK
Сана: 05.03.2012 06:06. JASURBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 05.03.2012 00:42. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 05.03.2012 00:40. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IVANOVIK
Сана: 05.03.2012 00:27. IVANOVIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JENTELMEN
Сана: 04.03.2012 22:32. JENTELMENга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HUQUQSHUNOS
Сана: 04.03.2012 22:13. HUQUQSHUNOSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLATTER
Сана: 04.03.2012 21:41. BLATTERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QODIROV
Сана: 04.03.2012 21:08. QODIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 04.03.2012 20:58. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.