A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Блог

Оғир сукунат

Баҳо:
+1; -0

Кеча Жозе Моуриньонинг туғилган куни бўлгани муносабати билан сайтда у ҳақида иккита мақола пайдо бўлибди. Ха, эътиборли сана. Алоҳида тўхталишга арзийди. Бу ҳолатни кўриб, мен ушбу блог-постимни уч кун аввал, сешанба куни ёзсам бўлар экан деб ўйлаб қолдим. Аслида ушбу мавзуга тўхталиш истаги айнан ўшанда пайдо бўлганди. Ўша куни ҳам футбол оламидаги бошқа бир инсон учун эътиборли сана эди. Тўғри, мураббий эмас, футболчи учун. Сананинг эътиборлилиги ҳам кўпроқ салбий бўёқдорлик касб этади.

Ўша ўтиб кетган сешанбада “Челси” ҳужумчиси Фернандо Торреснинг голсиз сериясига роппа-роса тўрт ой (!) бўлганди.

Ҳозирги кунга келиб Англияда Торрес тимсолида латифаларнинг янги қаҳрамони пайдо бўлиб улгурди. Бунга Фернандонинг ўзи барча шароитларни муҳайё қилиб берди. Ҳалигача ҳужумчи деган номни олиб юрган футболчи ушбу мавсумда ҳаммаси бўлиб 24 бора майдонга тушди. Унинг урган голлари сони эса майдонга тушган ўйинларидан йигирматага кам! Икки бора мамлакат чемпионатида ва икки марта Чемпионлар Лигасида гол уришга эришди. Бўлди. Тамом. Шу холос.

Буларнинг ҳаммаси 2011 йилга тўғри келади. Сўнги марта дарвоза тўри ва тўпнинг учрашувини ташкиллаштириб бера олгани — октябрда “Генк”га қарши ўйинда бўлганди. Шундан буён “сукунат”. Тўрт ой индамас бўлиб юриш ҳар қандай ҳужумчи учун дахшатли кўрсатгич. Агар сен “Челси”да ўйнаётган бўлсанг бу дахшат икки баробар ортади. Агар сен учун 58 миллион евро тўлаган бўлишса бу дахшат яна бир неча баробар ортади. Бу нафақат футболчи учун, балки унга ишонишда давом этаётган клуб учун ҳам бирдек қўрқинчли манзара. Кечирасиз-у, Испания терма жамоаси аъзоси шундан буён ўн бир учрашувда майдонга тушишга улгурди.

Илтимос, унинг жамоавий ўйинни ташкил қилишда яхши ҳаракат қилаётгани, ҳужум уюштиришдаги фаолликларини айтиб, унинг жамоага голсиз ҳам фойдаси тагаётганини уқтиришга уринманг. Буни сизсиз ҳам Виллаш-Боаш қойилмақом қилиб бажаряпти. Торресга ҳужум ташкил этишдаги фаолликлари, жамоадошларига етказиб бераётган узатмалари учун кўплаб нолларга эга бўлган миқдордаги пуллар тўланмаган. Ундан голлар кутишган. Кутишяпти. Йуқорида саналган функцияларни бажарадиганлар "аристократлар" таркибида етарлича топилади. Қачонлардир твиттерда шундай ҳазил ўқигандим : “Торресни “Челси”дагилар гол машинаси деб сотиб олишганди, у эса кир машина экан”... Ишонинг, ҳозир у ҳақидаги ҳазиллардан бутун бошли бир тўплам тузиб, китоб шаклида нашр этса бўлади.

Англия Премьер-лигаси доирасидаги сўнги ўйинда лондонликлар “Норвич”га қарши майдонга тушишди. Ўйиндаги энг қулай вазиятлардан бирини голга айлантира олмаган Фернандо майдонни тар этаркан “Норвич” муҳлислари “We’d rather have Grant Holt” дея ҳайиқишарди. Яъни “Бизга Грент Ҳолт борлиги афзалроқ” дея Торресдан кўра ўз ҳужумчилари фойдалироқ эканлигини баралла таъкидлашарди. Шунчаки маълумот учун: ушбу мавсумда 17 ўйинда майдонга тушиб 9та голга муаллифлик қилган Грент Ҳолт Фернандо Торресдан 125 баробар арзонроқ футболчи. Яъни Фернандонинг пулига Ҳолтлардан 125тасини беради!

Нега? Нега энди сўнги Европа Чемпионатининг чин маънодаги қаҳрамонига айлана олган футболчининг яқинлашиб келаётган Еврога бориши сўроқ остида турибди? “Ливерпул”даги илк мавсумидаёқ ўттиздан ортиқ голга муаллифлик қилган сермаҳсул Торрес қани? Гол уришдан нега тўхтади? “Челси”га ўтганидан буён нима ўзгарди?

Яқинда шу саволлар ҳақида бош қотирар экан, рус нашрларида бирида ишловчи колумнист Олег Лисенко шундай дейди: “Торреснинг ўзи буткул ўзгариб қолди деб ўйламайман. Сўнгги Европа Чемпионатининг энг яхши ўйинчиси футбол ўйнашни унутиб қўйди деб ўйлашнинг ўзи хато. Шунчаки янги жамоада ҳужумчининг мақоми ўзгарди. Унинг асосий муаммоси мана шунда”.

Бу борадаги мулоҳазаларим шунга ўхшаш бўлганлиги важидан айнан Лисенконинг сўзларидан иқтибос келтирдим. Торреснинг мақоми (статуси) ўзгарди деганда нима назарда тутиляпти?

Испаниялик ҳужумчининг фаолиятига назар солар эканмиз, у ўсмирлик давридан бошлаб ягона ва бетакрор бўлишга кўникиб қолганлигини кўриш мумкин. “Атлетико”да ўйнаб юрган вақтида уни муҳлислар илоҳийлаштиришарди. Унга жамоанинг энг ёрқин юлдузи сифатида қарашарди. Унинг клуб тарихидаги энг ёш сардор бўлганлиги ҳам буни кўрсатиб туради. Унга шунақа мақомда ўйнаш ёқар ва шу сабабдан тинимсиз голлар билан жавоб берарди.

“Ливерпул”га уни Рафаел Бенитес олиб келди. Бу ерда ҳам унга ҳудди “Атлетико”да бўлгани каби муносабатда бўлишди. Жамонинг қутқарувчиси, етакчиси сифатида эътироф этишди. У ҳам бу ишончларни оқлаб келди. “Ливерпул” ҳужумидаги рақобат, асосан Торресга ким тандем бўлишини белгилаб берадиган рақобат эди. Яъни Эль Ниньонинг ўзи бу рақобат иштирокчиси эмасди. У асосий эди! Унинг асосийлиги унинг мувоффақиятларини белгиловчи асосий омил эди.

“Челси”да ҳолат бироз бошқачароқ. “Стэмфорд Бриж”нинг ўз қаҳрамонлари бор. Ўз етакчилари, ўз ёқимтойлари бор. Бу ерда унга энг ёрқин юлдузлардан бири сифатида қарашлари мумкин. Лекин “Атлетико”даги мақомига “Челси”да эга бўлиши қийин. Ўша Лисенко айтганидек “Рақобат айрим футболчиларни, кўпроқ ишлашга, янада яхшироқ, ёрқинроқ ўйин намойиш этишига туртки бўлса, айрим футболчиларни, аксинча, шаштини туширишига асабчи бўлиши мумкин”.

Мана шу — у томонидан сақланаётган скутнинг асосий сабаби бўлса не ажаб?

Вақт ўтиб боргани сари, Торресда босим ортиб бораверади. Вақт энди фақат унинг зарарига ишлайди. Бу эса унинг ҳужумдаги ёш рақобатчилари — Рамирес, Лукаку кабиларнинг фойдасига хизмат қилади.

Биласизми, мен тезроқ Фернандо бу тўрт ойлик сукунатни бузишини ва қайта бундай индамаслик касалига чалинмаслиги истайман… Бу сукунат қулоқни қоматга келтиряпти. Йўқ, бу ҳеч қандай муҳлислик эмас. Шунчаки, шундай савиядаги ҳужумчини бу аҳволда кўриш, кўравериш оғир. Жуда. Шу холос.

Киритилган сана: 27.01.2012 00:01. Ўкилди: 2106 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHUXRATBOY
Сана: 04.02.2012 13:36. SHUXRATBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ESTOCA
Сана: 28.01.2012 22:34. ESTOCAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 28.01.2012 13:51. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIORUZ
Сана: 28.01.2012 11:15. DIORUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 27.01.2012 12:23. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MTEGRA
Сана: 27.01.2012 11:38. MTEGRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 27.01.2012 07:41. ONLINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 27.01.2012 04:28. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 27.01.2012 02:53. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAXOBZA
Сана: 27.01.2012 02:06. RAXOBZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.