Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Қозоғистонда "Оле Бразил" тарбияланувчиларидан иборат жамоа тузилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Бразилиянинг "Оле Бразил"  футбол мактабида тарбияланиб қайтган болалар учун "Байтерек" жамоаси тузилди ва бу жамоа Қозоғистон биринчи дивизионида иштирок этади, деб хабар беради tengrinews.kz.

"Биз ҳаммасини бошидан бошлашимизга тўғри келади. Лекин менинг болаларим ёш ва жонкуярдирлар. Мен уларни яхши биламан ва улар билан 2009 йилдан буён биргаман. Биз бу ерда Бразилияда кўрганларимизни қилмоқчимиз, улардан ҳақиқий профессионаллар етишиб чиқиши мумкин. Бунинг устига улар тажрибали ўйинчилар билан ўйнашади", - дейди қозоғистонлик болаларнинг бразилиялик устози Тиаго Козлоски.

Мутахассиснинг сўзларига қараганда, биринчи дивизион старт олгунга қадар бир ой вақт қолган бўлсада, "Байтерек" барча расмиятчиликни жойига қўйишга улгуради.

Қозоғистон футбол федерацияси ушбу жамоа ташкил қилиниши ҳақида шарҳ билдирмади.

Эслатиб ўтамиз, 15 ёш қозоғистонлик болалар уч йил давомиа Бразилиянинг "Оле Бразил" футбол академиясида тарбияланиб қайтганларидан сўнг, "Астана-1964" клуби билан шартнома имзолаган эдилар. Кейинроқ жамоани бошқаришга таклиф этилга Тиагу Козлоски ишдан бош тортган ва ўз шогирдлари билан "Астана-1964"ни тарк этган эди.

Манба: http://sportlive.kz
Киритилди: 21:14, 28.03.2012.
Ўқилди: 6834 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик