Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ЎФАда «Рома» вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА раҳбарияти ҳамда «International Management Group» компанияси ва Италиянинг «Рома» клуби вакили Карлос Перез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, мазкур компания спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчиларидан ҳисобланади. ИМГ бу борада кўплаб мамлакатлар ва клублар билан замонавий футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиб келади.

Учрашув аввалида Карлос Перез мамлакатимизда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди.

ЎФА вакиллари юртимизда «Рома» клуби академиясини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр билдиришди. Шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Европада мавқеи юқори ҳисобланган «Рома» клубининг маркетинг тизимини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда татбиқ этиш таклифи илгари сурилди.

Элдор Шомуродов каби етакчи футболчиларимизнинг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш кераклиги, бу эса ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш, ўз устида ишлаш, профессионалликка интилиш, иродали бўлиб етишишларига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

ЎФА раҳбарияти Европанинг етакчи чемпионатлари ва клубларида Ўзбекистон брендини илгари суриш бўйича ўз таклифларини эшиттирди. Карлос Перез келажакда бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Манба: ЎФА
Киритилди: 22:31, 18.01.2022.
Ўқилди: 2839 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик