ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.
Париж клуби матбуот хизмати твиттерда аргентиналик футболчининг жамоа билан ишлаётгани акс этган видеони жойлаштирди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Месси коронавирус билан касалланган эди, шу сабабли у бир неча ҳафтани ўтказиб юборди.
34 ёшли аргентиналик футболчи август ойида француз клубига келиб, икки йиллик шартнома имзолаган эди. Месси жорий мавсум парижликлар сафида барча турнирларда ўн олтита ўйинда майдонга тушиб, олтита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
ПСЖ Франция чемпионатида пешқадам ва Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида Мадриднинг “Реал” клубига қарши майдонга тушади.