Германия кубогининг нимчорак финал босқичида Дортмунднинг "Боруссия" клуби кутилмаганда иккинчи Бундеслига вакили "Санкт-Паули"га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Биринчи бўлимда майдон эгалари 2та гол уришга муваффақ бўлишди. Дортмундликлар иккинчи бўлимда Холанднинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Аммо улар мағлубиятдан чиқиб кета олишмади.
Шу тариқа, Германия кубогининг амалдаги ғолиби мусобақани тарк этди.
Германия кубоги. 1/8 финал
Санкт-Паули - Боруссия Д 2:1
Голлар: Аменьидо, 4, Витцель, 40 (автогол) - Холанд, 58 (пенальти)
Санкт-Паули: Смарш - Ольссон (Цандер, 75), Лоуренс, Медич, Пакярада - Ирвин - Смит, Хартель, Бекер - Бургшталлер (Макенок, 90), Аменьидо (Диттген, 74).
Боруссия Д: Кобель - Менье, Хуммельс, Аканжи (Загаду, 76), Геррейру - Витцель (Мукоко, 90), Брандт, Беллингем - Азар (Мален, 65), Холанд, Ройс