«Барселона» ҳимоячиси Рональд Араухо билан ўзаро ҳамкорликни узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар бермоқда.
Араухонинг «Барса» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Каталонияликлар ёш футболчисини узоқроқ муддат давомида жамоада қолишини истайди.
Қўшимча қиламизки, Араухога «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда.