Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Сурхон» катта ўзгаришлар остонасида, жамоага «Реал Мадрид» тарбияланувчиси таклиф этилди

Баҳо:
+1 | -1

Ҳозирда Суперлига ва Про-лига клублари янги мавсум учун аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Фақат «Сурхон» клуби бундан мустасно. Бу жамоадаги сукунат негадир чўзилиб кетди.

Ушбу клубга янги ҳомий эгалик қилиши муносабати билан эндиликда янгича қиёфага кириши кутилаётган «Сурхон» айнан қандай кўринишда бўлиши кўпчиликни қизиқтираётгани рост. Лекин январнинг ярми ҳам ортда қолдики, ҳали-ҳануз жамоадан садо чиқмаётганди. Бу эса турли саволларни келтириб чиқарди. Қолаверса, ўтган йилдан қарздорликларнинг мавжудлиги борасида ҳам маълумотлар бор. Бунинг устига ҳозирда жамоанинг аксар ўйинчилари бошқа клубларга ўтиб кетишди. Кўриниб турибдики, «Сурхон» янгидан шакллантирилади.

Маълум бўлишича, клуб 19 январдан Тошкентда машғулотларни бошлайди. www.sports.uz сайти берган маълумотга кўра, «Сурхон»ни испаниялик мутахассислар бошқаришади. Сўнгги маълумотларга кўра, жамоада ишлайдиган мураббийлар ҳамда янги таклифлар этилаётган легионерлар ҳам маълум бўлган.

«Сурхон»нинг спорт директори лавозимида испаниялик Хуан Мануэл Барросо иш бошлади. У фаолияти давомида «Eybar» клуби спорт директори, шунингдек, «Rayo Valyekano»да ҳам спорт директори ҳамда академия директори лавозимларида меҳнат қилган. Энди у «Сурхон»да ўз ишини бошлади.

Клубни ҳам испаниялик мутахассислар бошқаришади. «Сурхон» жамоаси бош мураббийи лавозимини 61 ёшли испан мутахассиси Хорди Фабрегат Валманя эгаллайди. У футболчилик фаолияти давомида ҳимоячи бўлган. Валманянинг охирги иш жойи маҳаллий «Ordino» клуби ҳисобланади. Бундан ташқари, “Kuenka, “Arandina”, “Gixuelo”, “Amposta” ва яна бир қатор номи унчалик таниш бўлмаган жамоаларда фаолият олиб борган. Унинг ёрдамчилари ҳам Испаниядан, жисмоний тайёргарлик бўйича Хорхе Эредия Руиз ишлайди. Унинг бошқа ёрдамчилари ҳам шу кунларда ойдинлашиб қолади.

Жамоага таклиф этилаётган янги легионерларга келсак, тўрт нафар испаниялик футболчи янги мавсумда «Сурхон» шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Хавер Хименес Камареро – 1987 йил 8 июнда туғилган, амплуаси – дарвозабон. «Alaves» клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида “Valyadolid”, “Mursiya”, “Levante”, “Alkorkon”, “Elche”, “Ueska”, “Salamanka” сингари жамоалар дарвозасини қўриқлаган.

Серхио Родригез Сидоня – 1989 йил 5 октябрь куни таваллуд топган. Амплуаси чап қанот ҳимоячиси. У ҳам Испаниянинг қатор клубларида ўйнаган. “Levante B”, “Granada”, “Ovyedo”, “Marbelya”, “Melila”, “Ekstramadura”, “Lorxa Deportivo” ва яна бошқа жамоалар. Асосан Испания иккинчи дивизионида ўйнаган.

Айтор Монрой Руэда – 1987 йил 18-октабрда дунёга келган. Амплуаси – ярим ҳимоячи. Бу футболчи Испаниядан ташқари бошқа чемпионатларда ҳам тўп сурган. У Мадриднинг “Atletiko B” жамоасида, шунингдек, “Logronyes” клубида ўйнаган. 2011 йилдан 2014 йилга қадар Руминия чемпионатида фаолият кўрсатган бўлиб, у ерда “Chaxleul” ҳамда ”CHFR Kluj” жамоаларида тўп сурди. Сўнгра Молдованинг “Sherif” клуби таркибида ҳам маълум вақт ҳаракат қилган. 2015-2017 йилги мавсумларда Исроилнинг “Makkabi” клубида фаолият олиб борди. Футболчининг охирги клуби Ҳиндистоннинг “Jamshedpur” жамоаси бўлди.

Луис Мигел Кесада Санчес – 1996 йил 11 февраль куни таваллуд топган. Амплуаси – қанот ҳимоячиси. У Испания ва Донимикан Республикаси фуқаролигига эга. 26 ёшли ўйинчи «Реал» Мадрид футбол клуби тарбияланувчисидир. 2013-2015 йиллар давомида Луис Санчес «Реал»нинг U-17, U-18 ва U-19 жамоаларида тўп сурган. Сўнгра «Real Madrid Kastilya»да ўйнади. Шунингдек, “Kordova” ва “Kadis” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги клуби айнан “Kadis” саналади. Бу футболчи ўз вақтида «Реал»нинг асосий машғулотларида ҳам мунтазам иштирок этган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, универсал ўйинчи сифатида ҳам ном қозонган.

Янги раҳбарият мураббийлар штаби ва легионерларни аниқлаштириб олди. Аммо таркибни яна қайси ўйинчилар билан тўлдиради? Асосий таркиб аъзолари деярли кетишган ва ўрнига бошқа маҳаллий футболчиларни жалб этиш зарур. Клуб раҳбарияти бу борада ҳам ишларни олиб боряпти. 

“Турон” билан хайрлашган ҳимоячи Даврон Умиров ҳамда «Андижон»да тўп тепган ярим ҳимоячи Бахтиёр Қосимов катта эҳтимол билан янги мавсумни «Сурхон»да бошлайди. Шунингдек, «Бунёдкор»дан кетган Санжар Рашидовга Термизликларда қизиқиш бор. Легионерлар билан бирга маҳаллий ўйинчилар ҳам янги йиғинда қатнашади.

Манба: minsport.uz, interfutbol.uz
Киритилди: 18:00, 19.01.2022.
Ўқилди: 6148 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.