Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Бекхэмдан Роналдугача... Англия Премьер-лигасида жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Индивидуал қобилияти ҳақида гап кетганда, ҳеч нарса жарима зарбасидан кўра жозибалироқ кўринмайди. Шундай эмасми?

Инглиз футболи Дэвид Бекхэм, Криштиану Роналду, Тьерри Анри каби жарима зарбалари усталарининг ўйинларига гувоҳ бўлишган. Ва яқинда улар сафига “Саутгемптон”дан 27 ёшли футболчиси Жеймс Уорд-Проуз ҳам қўшилди. Футболчи 15 январ куни “Вулверхэмтон” дарвозасига “Free Kick”дан тўп киритди. Бу Жеймс учун АПЛдаги фаолияти давомида жаримадан киритган 12-гол бўлди.

Келинг, Англия Премьер-лигасида ким жарима зарбасидан энг кўп гол киритганига аниқлик киритамиз.

 

10. Френк Лэмпард (9 гол)

Кўпчилик жарима тўпини тепадиган футболчилар ўзларининг аниқ зарбаси   ва заргарона ҳаракатлари билан машҳур бўлишади. Бироқ, Лэмпарднинг қобилияти унинг зарбаси кучига боғлиқ. Френк кўпина жарима тўпи олдига келганда, кўпроқ зарба кучига эътибор қаратган..

“Челси” афсонаси тўққизта жарима зарбасини аниқ амалга оширган. Шу сабабдан ҳам унинг “Стемфорд Бриж”даги фаолияти ҳеч қачон унутилмайди.

 

9. Иан Харт (10 та гол)

Харт жарима зарбасини ижро этувчи камдан-кам қанот ҳимоячиси ҳисобланади. Кўпчилик Ианни Премьер-лига тарихидаги энг яхши жарима зарбасини амалга оширувчи ҳимоячи деб билади. Иан футболчилик карьерасининг энг яхши йилларини “Лидс” сафида ўтказган ва ушбу клуб сафида нақд 10 марта жаримадан гол уришни уддалаган. Ҳимоячи учун шунчаки, ажойиб натижа.

 

8. Мортен Гамст Педерсен (10 та гол)

Норвегиялик яримҳимоячи “Блэкберн” футболчиси сифатида узоқ масофадан жарима зарбаларини ажойиб тарзда амалга оширган. Унинг сеҳрли чап оёғи Ланкаширда Мортенни чинакам афсонага айлантирди.

Бундан ташқари, Педерсен ҳар доим ўзининг ажойиб сочлари билан ажралиб турарди.

 

7. Лоран Роберт (11 гол)

Лоран Роберт кўпчиликнинг фикрича, Премьер-лига тарихидаги энг кучли чап оёқ зарбаси соҳиби эди.

Франциялик футболчи “Ньюкасл-апон Тайн” клубида ўйнаган вақтида жарима зарбасидан 11 та гол урган. Лоран кўпинча жарима тўпларини Солано билан баҳам кўрган ва агар ушбу ҳолат бўлмаганида, Робертнинг “Free Kick”дан қанча гол урганини тахмин қилиш қийин...

 

6. Криштиану Роналду (11 гол)

Мухлислар Криштиану Роналдуни кўп йиллар давомида эслаб қолади. Унинг иштирокидаги бир жарима зарбаси ажралиб туради. Унинг “Портсмут”га қарши ўйиндаги ажойиб зарбаси қолганларидан анча чиройлироқ десак адашмаймиз. Португалиялик жарима зарбаси тепиш санъатида инқилоб қилиб, нуқтадан ажойиб гол урган. У “Манчестер Юнайтед” сафида 11 та жарима голини киритди. У 2008 йилдаги “Сток Сити”га қарши ўйинда  бирданига икки марта гол уришга эришган.

 

5. Себастьян Ларссон (11 гол)

Тарихан Премьер-лига “Сандерленд” мухлислари учун бироз омадсиз бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Албатта, ушбу клуб мухлисларини хурсанд қиладиган ҳолатлар ҳам етарлича топилади.  

Ларссон “қора мушуклар” сафида киритган ажойиб голлари бунга мисол бўла олади. Унинг нафақат “Сандерленд” сафида, балки “Бирмингем”да ҳам ажойиб голлар киритган. Футболчи АПЛдаги фаолияти давомида жами 11 марта рақиб дарвозабонларини узоқ масофали жарима зарбасидан хафа қилишни уддалаган.

 

4. Жанфранко Зола (12 гол)

Одатда юқори бурчакка йўлланадиган Жанфранконинг жарима зарбасидан кўра чиройлироқ нарса йўқ эди.

Италиялик футболчи “Челси”даги 8 йиллик фаолияти давомида жарима зарбасидан 12 та гол урган. Бу уни Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бири сифатида кўрсатди.

 

3. Тьерри Анри (12 та гол)

Тьерри ажойиб тўпурар бўлганини ҳисобга олсак, унинг жарима зарбаларини тепиш қобилиятини футболчининг салоҳиятини янада оширади.

Ажойиб техника ва куч билан тепилган зарба. Бу биз Премьер-лигада кўрган энг яхшиларидан бири бўлиб қолмоқда. Бир пайтлар француз “Челси” дарвозабони Петр Чех ва унинг мустахкам жонли деворидан ажойиб гол уришга эришган.

 

2. Жеймс Уорд-Проуз (12 гол)

Уорд-Проуз “Саутгемптон” афсонасига айланиши аниқ, чунки у аллақачон Мэтта Ле Тиссьедан “авлиёлар” етакчиси унвонини тортиб олган.

2020 йил 1 ноябрь куни “Астон Вилла”га қарши битта ўйинда, Жеймс иккита жарима зарбасини амалга оширган ва бу борада Премер-лигадаги тўққизинчи футболчига айланди. Ҳар икки сафар ҳам у “шерлар” жонли девори устидан ажойиб зарба берди ва ҳар сафар юқори бурчакни мўлжалга олишни уддалаган.

 

1. Дэвид Бекхэм (18 та гол)

“Қизил иблислар”нинг афсонавий яримҳимоячиси Англия Премьер-лигаси тарихидаги жарима зарбадан гол уриш бўйича рекордчи ҳисобланади. У рақибларидан нақд олтита кўп тўп киритишни уддалаган. Ҳеч қачон жарима зарбасини Бекхэмдан кўра муваффақиятли амалга оширувчи футболчи. У биринчи рақамли супер юлдуз эди. Дэвид ўзининг тўп билан ишлаш қобилияти орқали дунё бўйлаб шуҳрат қозонди. Унинг ижро этиш техникаси нафис гўзаллиги билан ажралиб турарди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 18:33, 19.01.2022.
Ўқилди: 5371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.