"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар машғулотларга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда француз гиганти матбуот хизмати хабар берди.
“Неймарнинг кейинги ҳафта бошида машғулотларга қайтиши кутилмоқда”, — дейилади парижликлар хабарида.
29 ёшли бразилиялик ҳужумчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида ўнта ўйин ўтказди. У учта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.