Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Расман! "Навбаҳор" легионер футболчи билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бораётган "лочинлар" таркиби яна бир легионер билан тўлдирилди.

Сербиялик ҳужумчи Зоран Марушич “Навбаҳор” билан шартнома имзолади.
Марушич 1993 йилнинг 29 ноябрида Сербиянинг Клина шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Сербиянинг “Слога” (2010-2013 йиллар, 2015 йил), “Вождовац” (2014 йил), “Борча” (2017 йил), “Темнич” (2017/2018 йиллар), “Слобода” (2018 йил), Босния ва Герцеговинанинг “Славия” (2016 йил), “Крупа” (2016 йил), Беларуснинг “Дняпро” (2019 йил) ҳамда “Неман” (2020 йил) жамоаларида ўйнаган.

Зоран 2021 йилги мавсумни Тбилисининг “Динамо” таркибида ўтказиб, 41 та ўйинда 17 та голга муаллифлик, 9 та голга ассистентлик қилган ҳолда, Грузия чемпионати тўпурари бўлди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи ўтган мавсумда Грузия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиси, энг яхши легионери ва энг яхши футболчиси деб топилди ҳамда чемпионат рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олди.

Марушичнинг transfermarkt порталидаги трансфер нархи 450 минг евро этиб белгиланган.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 14:33, 20.01.2022.
Ўқилди: 3287 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.