"Арсенал" футболчиси Томас Парти Лондонга қайтди. Хабарларга кўра, жамоа футболчиси Гана терма жамоаси таркибидан яна клуб сафига қайтган.
Парти ва унинг термаси Африка чемпионатида гуруҳ босқичидан чиқишни уддалай олмади. Шу сабаб ярим ҳимоячи турнирдан нисбатан эрта қайтган.
"Арсенал" бугун оқшомда "Ливерпуль" билан баҳс юритади. Томас Парти ушбу ўйинни ўтказиб юбориши айтилган. Аммо у 23 январь кунги "Бёрнли"га қарши учрашув учун тайёр бўлади.