Норвегиялик Эрлинг Холанднинг “Боруссия” билан шартномаси 2,5 йилдан сўнг якунига етади. Яқин келажакда Дортмунд клуби раҳбарияти футболчи билан унинг келажагини борасида муҳокама олиб боришни режалаштирмоқда. “Асаларилар”унга клуб тарихидаги рекорд даражадаги маош (мавсумига 20+ миллион евро) таклиф қилмоқчи, шунингдек, келажакда уни каттароқ суммага сотиш учун шартномасидаги товон пули миқдорини оширишни режалаштирмоқда. Айни дамда норвегияликнинг трансфер нархи 150 миллион еврони ташкил этган бўлса, тўлов нархи 75 миллион евро этиб белгиланган. Эрлинг “сариқ қоралар” сафида 78та ўйинда ҳужумчи 79та гол урган. Ҳозирда Европанинг бир қанча топ-клублари Холандни ўз сафига қўшиб олиш учун ёзни кутиб турибди. Клуб раҳбарияти ҳужумчини қишда жамоада олиб қолишга ҳаракат қилишини айтди, аммо ёзда буни амалга ошириш осон бўлмаслигини тан олди. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри Холандга асосий даъвогар клублар ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилди.
“Барселона”
“Кўк-анорранглилар” президенти Жоан Лапорта норвегиялик футболчининг трансферини амалга ошира олмасликда ҳавотирда. Аммо, каталонияликлар учун ажойиб имконият бор, аниқроғиЛапорта футболчининг агенти Мино Райола билан яхши муносабатдалиги футболчини испан клубига ўтиш эҳтимолини оширади. Декабрь ойида агент “Барса” президентига Холандни “Барселона”га ўтишга кўндиришга ваъда бергани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Каталония клубининг асосий муаммоси - пул. Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг сўзларига кўра, “Барса” бундай катта трансферни амалга ошириш ҳақида ўйлашдан олдин 500 миллион евролик қарзини тўлаши керак. Каталонияликлар бу муаммони бир қанча сотувларни амалга ошириш орқали ҳал қилишга уринмоқда. Сўнгги пайтларда, ОАВда Френки де Йонгнинг жамоадан кетиша ҳақида кўп хабарлар тарқалмоқда. Клуб шу каби футболчиларни сотиб,қарзини бир қисмини тўлашни мўлжалламоқда. Шунингдек, декабрь ойида “кўк-анорранглилар” сафига ўтиши деярли аниқ бўлган Мората трансфери ҳам, айнан Холанд сабаб амалга ошмаган эди.
“Реал”
Мадрид клуби Мбаппе ва Холанд каби футболчилар учун катта пул сарфлашга тайёр. Аммо, “қаймоқранглилар” ушбу футболчиларни аниқроғи, Холандни сотиб учун даъвогар клублар кўплиги, норвегияликнинг бозор нархи ким ошди савдоси айланиб кетиши мумкинлигидан хавотир олмоқда. Миш-мишларга кўра, Эрлингнинг ўз ҳам Ла Лигада ўйнашни истамоқда. Чемпионатда бундай футболчини фақат иккита клуб сотиб олиши мумкин –“Барселона” ва “Реал”. Агар, футболчи ва унинг агенти испан клублари билан келиша олмаган тақдирдагина, Холанд Премьер-лига ёки бошқа чемпионат клублари билан музокара олиб боради. Мадрид клубининг молиявий аҳволи яхши ва “Барса” каби кўплаб футболчилардан воз кечишига тўғри келмайди. Себальос, Вальехо, Марсело, Иско ва Бэйл кабиларнинг кетиши Эрлинг билан боғлиқ миш-мишлар чиқишидан олин режалаштирилган эди. Асосий муаммо - норвегиялик футболчининг Карим Бензема билан қандай тил топишиши. Франциялик ҳужумчи аллақачон 34 ёшда, лекин у ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Холанд ҳам, Бензема ҳам бир-бирининг соясида қолишга лойиқ эмас, чамамизда.
“Манчестер Сити”
Серхио Агуэронинг кетиши ва Габриэль Жезуснинг жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнашда қийинчиликка дуч келаётгани, “Сити” раҳбариятида клубга голеадор футболчи керак деган фикр уйғотди. Ҳа, Гвардиола ҳужумчисиз ўйнаш мумкинлигини амалда исботлади, аммо топ даражадаги марказий ҳужумчи билан “шаҳарликлар” янада кучлироқ бўлади, деган фикр ҳам бор. Ёзда “Ман Сити”Харри Кейнни сотиб олишни жуда истаганди, аммо юу трансфер амалга ошмади. ҲозирдаМанчестер клуби норвегиялик иқтидорга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Аммо, Холанднинг ўзи Гвардиола билан бир жамоада ишлашни хоҳламаётгани ҳақида миш-мишлар бор, чунки Пеп мураббийлик фаолияти давомида ҳужумчилар билан тез-тез жанжаллашиб турадиган одати бор. Испани мутахассиси Эт’О, Ибрагимович, Манжукич ва Левандовски топ ҳужумчилар билан айнан шундай муаммога дуч келган. Агар, “Сити” Холандни сотиб ололмаса, клуб унга муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда: Душан Влахович (“Фиорентина”) ва Александр Исак (“Реал Сосьедад”).
ПСЖ
Француз гегемони Мбаппе шартномани узайтиришдан бош тортсагина Холандни сотиб олишга ҳаракат қилади. Айни пайтда,ПСЖ таркибининг ҳужум чизиғи юлдузлар билан тўлиб-тошган, ушбу жамоадаҳозирча Холаннинг эҳтиёж йўқ, чунки Неймар, Месси ва Мбаппе каби юлдузлар олдига яна бир иқтидорни келишидан маъно йўқ. Эрлингни жалб қилиши мумкин бўлган нарса – молиявий компонент ва клубнинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга бўлган катта хоҳиши. Шунингдек, норвегиялик футболчининг ўзи ҳам ўзини Месси ва Неймар каби юлдузлар билан бир жамоада ўйнаб кўришга бўлмаса керак.
“Бавария”
Мюнхен клуби Левандовски билан янги шартнома имзолашга шошилмаяпти. Польшалик футболчи“Бавария” учун кўплаб кубокларни олишга ёрдам берди, аммо бу Робертга ҳеч нарсани кафолатламайди. “Бавария” узоқ йиллар давомида стратегик ишларни амалга оширади ва жамоага тез орада ёш ҳужумчи олиб келишини яширгани йўқ. Немис ОАВлари хабарига кўра, ушбу харид катта эҳтимол билан Холанд бўлиши мумкин. Муаммо шундаки, агар, “немис машинаси” норвегияликни сотиб олса, Левандовски жамоадан кетишга мажбур бўлади. Чунки, ҳар икки футболчи ҳам марказий ҳужум чизиғи ҳисобланади. Кузатамиз!
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.