Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Фернандо Торреснинг агенти Антонио Санс футболчига Италиянинг "Рома" ва "Челси" клубларидан қизиқиш бўлгани борасидаги хабарларни инкор этди.
"Биз "Рома"нинг қандай лойиҳаларни амалга ошираётгани, Луис Энрикенинг щйин фалсафасини жуда яхши биламиз, бироқ жамоага Торрес керак бўлса, биринчи навбатда улар "Челси" раҳбарлари билан гаплашишлари керак".
"Италия чемпионати бу — жуда юқори даража. Аммо ҳозирги вақтда бизга на "Рома"дан ва на "Ювентус"дан таклиф бўлди. Фернандонинг клуб билан яна тўрт йиллик шартномаси бор ва ҳозирча вазият ўзгаргани йўқ. Андре Виллаш-Боаш мураббийлиги пайтида Торрес ўзини кўрсата олмаган бўлиши мумкин, бироқ Ди Маттео билан у ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва кучига ишонмоқда".
"Мижозим Лиссабонда "Бенфика"га қарши уда ажойиб учрашувни ўтказди. У ғалабага сабаб бўлган эпизодда голли узатмани амалга оширди. Унинг кейинги фаолияти бундан ҳам яхши чиқишига ишонаман", дейди агент Pagine Romaniste нашрига берган интервьюси чоғида.