Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

“Барселона” “Атлетик”га мағлуб бўлиб, Испания кубогини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Испания кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Атлетик” – “Барселона” учрашуви якунланди. Бильбаодаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи дақиқадаёқ “Атлетик” ўйиндаги ҳисобни очди. Гол Икер Муньяин ҳисобига ёзилди. 20-дақиқада “Барселона” Ферран Торреснинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқада Иньиго Мартинес яна “Атлетик”ни олдинга олиб чиқди. “Барселона” асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Педрининг голи эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.

Экстра таймнинг биринчи бўлими охирида учрашув ҳаками “Барселона” дарвозасига пенальти белгилади ва Муньяин уни голга айлантириб жамоасига ғалаба келтирди.

Шу тариқа, “Атлетик” Испания кубогининг чорак финалига чиқди, “Барселона” эса турнирдаги иштирокини якунлади.

“Атлетик” – “Барселона” - 3:2 (1:1, 1:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 2 Муниаин, 1:1 – 20 Ферран Торрес, 2:1 – 86 Мартинес, 2:2 – 90 Педри, 3:2 – 105, пенальти Муниаин.

Атлетик” – Агирресабала, Де Маркос (Лекуэ, 105), Мартинес, Вивиан, Берчиче (Баленсиага, 90), Дани Гарсия, Весга (Ноласкоайн, 117), Рауль Гарсия (Беренгер, 79), Сансет (Уильямс, 52), Уильямс (Саррага, 110), Муниаин.

Барселона” – тер Штеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, Педри (Брэйтуэйт, 105), Гави (де Йонг, 61), Дани Алвес, Жуджла (Фати, 61; Дест, 96), Эззальзули (Нико Гонсалес, 46), Ферран Торрес.

Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (30), Пике (76), Педри (97), де Йонг (104), Де Маркос (104), Альба (105), Уильямс (119), Муниаин (120).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:17, 21.01.2022.
Ўқилди: 3629 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.