2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдурахмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Ходжаевлар ўртасида клуб офисида вужудга келган жанжал бўйича вазиятга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар улар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган эди.
Мазкур вазият бўйича 2022 йил 14 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлар бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди томонидан қарор қабул қилиниб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан жарима жазоси тайинланган.
Шуни инобатга олиб, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли маъмурий жазо чоралари кўрилганлиги сабабли юқорида номлари тилга олинганларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлиги тўғрисидаги қарор 2022 йил 20 январь кунидан бекор қилинди ва уларнинг футболдаги фаолиятига рухсат берилди.