"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Диего Жота Англия лига кубоги 1/2 финалининг "Арсенал"га қарши жавоб учрашувида (2:0) иккита гол урди.
25 ёшли португалиялик мерсисайдликлар сафида “Арсенал”га қарши 6 та ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу унинг АПЛ клублари орасидаги энг яхши натижаси.