Москванинг ЦСКА клубининг туркиялик янги футболчиси Юсуф Язижи яқинда машғулотларга киришади.
«Қизил-кўклар» матбуот хизмати 24 ёшли Язижининг мухлисларни табриклаган қисқа видеосини эълон қилди.
«Салом, ЦСКА мухлислари. Мен уйимдаман. Мен бу ерга ғалаба қозониш учун келдим”, - дейди янги жамоасининг формасини кийган Язижи.
Эслатиб ўтамиз, ЦСКА Франциянинг «Лилль» клубидан Язижини мавсум охиригача ижарага олди.