Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

СПОРТ: Ўзбекистонда Formula-1 пойгалари ўтказилиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонда Формула-1 пойгалари ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда «Kun.Uz» интернет нашри,  «Caterham» Формула-1 жамоасининг малайзиялик хўжайини Тони Фернандесга асосланиб, Формула-1 пойгалари бўйича таниқли журналист Жеймс Аллен ўз блогида берган маълумотига таяниб хабар бермоқда.

2012-йил давомида Осиёнинг бир қатор мамлакатлари – Малайзия, Хитой, Баҳрайн, Сингапур, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида гранд-при мусобақалари ўтказилади. Тони Фернандеснинг сўзларига кўра, Осиёдаги Формула-1 пойгаларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар сони бундан ҳам ошиши мумкин.

«Caterham F1» жамоаси раҳбарининг айтишича, Индонезия ёки Филиппин сингари бой мамлакатлари ҳали Формула-1га эътибор қаратишмаган. «Мен «истон»лар» деб атайдиган давлатлар ҳам бор: Қозоғистон, Ўзбекистон ва Шимолий Осиёнинг бошқа мамлакатлари… Шундай экан, Осиёдаги гранд-прилар янада кўпроқ бўлади», – деди Фернандес.

Жеймс Аллен блогидаги ўқувчилардан бирининг ёзишича, «Қозоғистон, Ўзбекистон ёки Туркманистонда Формула-1 мусобақаларини ўтказиш тақдири Абу-Даби, Баҳрайн ёки Хитойдагидан фарқ қилмайди, чунки бу бой мамлакатларда пул бўлгани билан, мусобақага қизиқиш йўқ».

Тони Фернандес – 48 ёшли малайзиялик ишбилармон бўлиб, «AirАsia» авиакомпанияси ва «Tune Group» компаниялар гуруҳи эгаси ҳисобланади. У «Caterham F1» формула бир жамоасидан ташқари, Англия Премер-Лигасида иштирок этувчи «Куинз Парк Рейнжерс» клубининг 66 фоиз аксияси эгаси ҳам ҳисобланади. «Forbes» журнали ҳисоб-китобига кўра, Фернандеснинг бойлиги тахминан 400 миллион доллар атрофида; «ForFourТwо» журнали танловига кўра, энг бой клуб эгалари рўйхатида учинчи ўринни банд этган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон гранд-приси Формула-1 мавсумига 2011-йилда қўшилган бўлиб, ўша йилнинг октабр ойида мусобақа учун «Будда халқаро автодроми» фойдаланишга топширилган эди. Йўлнинг қурилиши учун, маълумотларга кўра, 10 милиард рупий (215 миллион доллар) маблағ сарфланган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:35, 30.03.2012.
Ўқилди: 10987 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.