Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган ўйинда “Атлетико” ўз майдонида “Валенсия”ни мағлуб этди. Учрашув 3:2 ҳисобида якунланди.
Мадридликлар ҳужумчиси Луис Суарес баҳсни яна голсиз тарк этди. Уругвайлик футболчи Испания чемпионатида қаторасига саккизта ўйиндан бери гол ура олмаяпти, бу унинг Европанинг топ-5 чемпионатларида ўйнаган барча вақтларидаги шахсий антирекордининг такроридир.
Суареснинг аввалги шунга ўхшаш серияси 2014 йилда "Ливерпуль"дан "Барселона"га ўтганидан кейин содир бўлганди.
Луис жорий мавсумда Ла Лиганинг 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.