"Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влахович ўзини "Ювентус"да синаб кўрмоқчи.
Футболчи ҳафта якунида жамоа рахбарияти билан учрашувда ўзининг қарорини маълум қилиши кўзда тутилган. Шунингдек, у январь ойидаёқ клубни тарк этиши мумкинлигини ҳам айтган.
Аввалроқ, "бьянконери" мутасаддилари серб футболчиси учун 35 миллион евро ва Деян Кулушевскини таклиф қилгани ҳақида хабарлар чиққан эди.