Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 1-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 0-0 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 0-0 Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 00:00 Малага - Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал

Конте: "Охирги йилларда анча орқада қолдик"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Антонио Конте АПЛ доирасида «Челси» (0:2) жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Ҳозир ушбу мавзуда гапириш учун нотўғри вазият. Мен нима ҳақида ўйлаётганимни клуб жуда яхши тушунади. Битта трансфер ойнасида бўшлиқни ёпиш осон эмас. Охирги йилларда анча орқада қолдик. Қисқа муддат ичида вазиятни ўнглаб олиш осон эмас.

Мен бор эътиборимни охиригача ишлашга қаратганман. Вазиятни тўғрилаш ва бор кучимизни сарф қилиш учун тўрт ой вақтимиз бор. Аммо, ҳозирги трансфер ойнасида ҳамма нарсани ўнглаб юборамиз деб ўйласак, хато қилаётган бўламиз. Бунинг учун йиллар керак. Бошлаш вақти келди.

Футболчиларни сотиб юбориш ёки ижарага бериб юбориш қийин нарса. Кейин мос келадиган футболчи топиш керак бўлади. Бу жараённи бошлаш керак, лекин бунинг учун кўплаб йиллар керак бўлади. Осон бўлмаслиги аниқ. Мен раҳбарият билан гаплашдим ва мен бу ишда тўлиқ иштирок этаман. Мен майдондаги вазиятни яхшиламоқчиман.

Мен «Тоттенхэм»даги вақтимдан завқ оляпман. Яхши натижага эришиш учун тўрт ой вақт бор. Жамоанинг қилаётган ҳаракатларидан фахрланаман. Гоҳида 100 фоиз кучингизни сарф қилсангиз ҳам, бу камлик қилиши мумкин», – деди Конте.

Киритилди: 00:35, 24.01.2022.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик