Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган "Эльче"га қарши ўйин вақтида "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг уйи тунаб кетилди.
Манбага кўра, талончилар франциялик футболчининг уйига боғ орқали кириб келган. Ўша пайтда бинода ҳеч ким йўқ эди. Ҳозирча йўқолган нарсалар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Бенземанинг уйи бундан аввал ҳам ўғирланган: 2019 йилнинг февраль ойида ҳужумчи "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этаётган вақтда унинг уйига ўғрилар бостириб киришганди.