Англия Премьер-Лигаси 23-туридан ўрон олган «Челси» ҳамда «Тоттенхем» жамоалари ўртасидаги баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳаким Зиеш ҳамда Тиаго Силванинг голлари «аристократлар»га уч очко келтирди.
Мазкур баҳсни Пол Тирни бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Учрашувни стадиондан бевосита 40,020 нафар томошабин кузатиб боргани маълум бўлди.
Учрашувда қайд этилган статистик маълумотлар билан танишиб олинг.
Тўп назорати: 64.6-35.4
Дарвоза томон аниқ зарба: 7-3
Зарбалар: 15-6
Тўпга тегиниш: 779-520
Узатмалар: 606-341
Тўп учун кураш: 15-14
Зарарсизлантириш (тозалаш): 12-26
Бурчак тўплари: 10-3
Оффсайдлар: 0-1
Сариқ карточкалар: 2-1
Қоида бузишлар: 17-14
Учрашув давомида ва учрашувдан кейин ҳам бир қанча статистик фактлар юзага келди.
"Стемфорд Бридж"да ўтказилган баҳс «шпорлар» устози Антонио Конте учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди. Боиси, италиялик мутахассис лондонликлар билан бирга ишлаган ҳамда 2016/17 йилги мавсумда клубни АПЛ чемпиони қилишга муваффақ бўлганди.
Мазкур кунга қадар шундай статистика бор эдики, бу ўйиндан кейин ҳам ушбу церийа давом этадиган бўлди. Конте «Челси» собиқ бош мураббийлари орасида клубни ўз майдонида ўтган АПЛ ўйинларида мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олишмаганди ва кечаги баҳсдан кейин ҳам анъана давом этадиган бўлди (7 дуранг, 14 мағлубият). Бунга қадар Жозе Моуринё, Рафаэл Бенитес ва Карло Анчелотти каби мутахассислар ҳам ўзларининг илк ўйинларида собиқ клублари бўлмиш «Челси»ни мағлуб эта олишмаганди, улар сафига Антонио Конте ҳам қўшилди.
1- «Тоттенхем» лига ўйинларида «Челси»га қарши охирги 32 сафар ўйинида бир марта ғалаба қозонишга эришган (10 дуранг, 20 мағлубият). Ўшанда «Тоттенхем»нинг ҳозирги бош мураббийи Антонио Конте «Челси» устози эди. 2018-йининг апрель ойида ўтган баҳсда «шпорлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
20 - «Челси» ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт Тиаго Силванинг голига ассистентлик қилди ва 2019-2020 йилги мавсум стартидан бошлаб барча мусобақалар давомида клуб сафида энг кўп ассист (20) қайд этган футболчи бўлиб турибди. Сифат.
37 ёш, 123 кун - Тиаго Силва 2013 йил февраль ойидан бери АПЛда гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Ўшанда 39 ёшли Раян Гиггс "Куинс Парк Рейнжерс" дарвозасини ишғол қилганди.
501 - «Челси» 272 Лондон дербисида 501-очкосини қўлга киритди ва шундай қарама-қаршиликда 500 лик маррани забт этган биринчи клубга айланмоқда. Пойтахтнинг ҳақиқий қирол жамоаси.
Ушбу статистик маълумотлар Opta Joe платформасидан олинганини илова қилиб ўтиш муҳим.