Кириш Регистрация

Легионерларимиздан дараклар: Сергеев Қозоғистон чемпионатида қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Россия. «Уфа» бош директори Шамиль Газизовнинг «СЭ» нашрига маълум қилишича, ҳамюртимиз Остон Ўрунов жароҳат асоратлари туфайли машғулотларда қатнашмаяпти. Лекин жамоа мураббийларининг ярим ҳимоячидан умидлари катта. «Ўрунов машғулотларда кўринмаяпти? Энг муҳими, уни майдонда кўриш. Остон кузда жароҳатланган эди. Умид қиламизки, уни яқин орада расмий ўйинларда кўрамиз. Чемпионат бошланишига қадар сафга қайтиши мумкинми? Албатта. Тўғри, ҳали ишлашимиз керак», - деди Газизов. Ўрунов РПЛ 16-туридан ўрин олган «Спартак»га қарши ўйинда жароҳатга йўлиққанди. Умуман, 21 ёшли легионеримиз жорий мавсум «Уфа»нинг 7та ўйинида майдонга тушди.

Саудия Арабистони. Мамлакат Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган «Ат-Таавун» - «Ан-Наср» ўйини тақдирини ягона гол ҳал қилди. Диққатга сазовор томони, учрашувнинг 77-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов «Наср»га ғалаба келтирган голда катта роль бажарди. Яъни айнан ҳамюртимиз жарима нуқтасидан узатмани амалга оширгач, Талиска боши билан зарба йўллади ва тўп ҳимоячига тегиб, дарвозадан жой олди - автогол.

Қозоғистон. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев «Тобол»даги фаолиятини давом эттиради. Буни футболчининг агенти Рўзимурод Усмонов расман тасдиқлади: «Игорь «Тобол» билан шартномаси муддатини узайтирди, у клуб билан Европада муваффақият қозониш ниятида». Эслатма, ҳамюртимиз 2021 йилги мавсумда Қозоғистон чемпиони бўлди.

Италия. «Рома» Италия кубоги 1/8 финалида «Лечче»ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Рим жамоасининг 3-голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Ўйинга 64-дақиқада қўшилган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари 7,4 баллга лойиқ топилди («Рома» вакиллари орасида 5-натижа). Умуман, бу қаторасига 8та ўйинда захирадан тушган Шомуродов учун «Рома» сафида Италия кубогида урилган биринчи голдир. «Бўрилар» энди 1/4 финалда «Интер»га қарши ўйнашади. Шомуродов кубок баҳсида яхши ўйнаганига қарамай, «Эмполи»га қарши кечган баҳс (4:2)да захирада қолдирилди.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» Солигорскнинг «Шахтёр» жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида ҳамюртимиз Бобур Абдухолиқов қайд этган «дубль» эвазига ғалаба қозонди - 4:2. Алоҳида айтиш керак, яқиндагина «талабалар» билан шартномаси муддатини узайтирган легионеримиз Беларуснинг амалдаги чемпиони дарвозасини қандайдир 3 дақиқа ичида икки марта нишонга олди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:12, 25.01.2022.
Ўқилди: 2376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик