"Sky Sports" журналисти Каве Солхекол "Тоттенхэм" футболчиси Ндомбеле борасида сўнгги хабарларни маълум қилди. У шундай дейди:
"Тангуй Ндомбеле жамоадан кетиши мумкинлигини айтган. ПСЖ у билан музокаралар ўтказмоқда. Менга бугун у учун "Эвертон" ҳам қизиқаётгани ҳақида маълум қилишди. Аммо менимча футболчининг ўзи Францияга кетишни истайди. Шу сабабдан ПСЖ варианти Ндомбелега яқинроқ".
Эслатиб ўтамиз, "шпорлар" 5 февраль куни "Брайтон"га қарши баҳс юритади.