"Барселона" келаси мавсум учун иккита янги ҳомий билан шартнома имзоламоқчи. Шай Лугассининг сўзларига кўра, ҳомийлар билан бир нечта муаммоларни ёпиш қолади, аммо келишув деярли якунланди.
Манбага кўра, Spotify Rakuten ўрнини эгаллайди ва каталонияликлар либосининг бош ҳомийсига айланади. Томонлар ўртасида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда мусиқа гигантининг эгаси “Барса”нинг ижтимоий тармоқлари ҳақида ҳам гапирди.
Қайд этилишича, шартнома 5 мавсумга мўлжалланган бўлиб, бу муддат давомида клуб жами 340 миллион еврога яқин маблағ олиши керак.
Шунингдек, Polkadot ҳомийси Beko ўрнини эгаллаши ва кейинги мавсумдан бошлаб "Барса" футболкасининг енгида бўлиши ҳақида хабар берилган. Шартнома 5 мавсумга мўлжалланган бўлиб, бу муддат давомида клуб тахминан 100 миллион евро олиши керак.