Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-5 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 0-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-0 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-1 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Аллегри: «Ҳакамларнинг «Милан»га ён босиши ҳақида гапирувчилар жим бўлишлари керак»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Катания»га қарши Италия чемпионати 30-тур учрашувидан сўнг (1:1), ҳакамлар ишидан норози эканлигини маълум қилди. Гап бунда жамоа ҳужумчиси Робиньонинг ҳисобга олинмаган голи ҳақида бормоқда.

«Бир нарса дейиш қийин, бироқ бу тоза гол эди. Гап бош ҳакам ёки унинг ёрдамчисида ҳам эмас. Муаммо шундаки, «ҳакамлар «Милан» фойдасига ишлайди» деб такрорлашдан чарчамайдиганлар овозларини ўчиришлари керак», деди «Милан» устози.

«Мунтарининг голи билан боғлиқ вазиятдаги хато («Ювентус»га қарши ўйинда) биз учун чемпионат тақдирини ҳал қилиши мумкин. Мен бефойда муҳокамаларни бошлашни истамайман, аммо одамлар барибир яна ва яна ҳакамлик ҳақида гапиришмоқда. Турган гапки, ҳозир ўзим ҳам ҳакамларнинг хатоси ҳақида гапиришга мажбур бўлаяпман», деди Аллегри.

«Биз ҳужумда кўп ҳаракат қилганимиз билан, хавфли вазиятларни кўп ҳам юзага келтира олмадик. Иккинчи бўлимда «Катания» жуда кучли ўйнади, биз эса эрта хотиржамликка берилиб қолдик. Балки, бунга Чемпионлар Лигаси ўйинидан кейинги чарчоқ сабаб бўлгандир. Биз учун энг муҳими ғалаба қозониш эди, бироқ буни уддалаш осон бўлмаслигини ҳам билардик», деди «Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри.

Манба: www.championat.com

«Ювентус» барча фронтларда скудетто учун кураш олиб бормоқда: футболчилар майдонда, Конте майдон четида, клуб директори Беппе Маротта эса матбуотда. Қария Галлиани билан ёш Аллегрига осон тутманг.

Киритилди: 12:34, 01.04.2012.
Ўқилди: 6527 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.