«Тоттенҳэм» бош мураббийи Ҳарри Реднапп «Арсенал»нинг Англия Премьер-лигаси 31-турида «Куинз Парк Рейнжерс»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганини қувонч билан қабул қилганини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, 31-тур доирасида «Тоттенҳэм» «Суонси»га қарши учрашувда майдонга тушиши керак. Агар жамоа ғалаба қозона олса, у ҳолда очколари сони бўйича «Арсенал»га етиб олади.
«КПР»нинг ғалаба тўпини хурсандчилик билан нишонладим. Улар ўзлари учун муҳим натижага эришишди, «Арсенал» эса муваффақиятсизликка учради. Кўпчилик айнан «канонирлар» «Лофтус Роуд»да ғалаба қозонади, деб ўйлаганди, бироқ бундай бўлиб чиқмади», деди Реднапп.
«Челси» кеча ғалаба қозонди, шундай экан, уч жамоа ўртасидаги кураш янада кескинлашади. «Арсенал»нинг қайд этган натижасидан тўлиқ фойда чиқаришимиз учун «Суонси»ни мағлуб этишимиз керак. Бизни оғир ўйин кутиб турибди», деди «Тоттенҳэм» бош мураббийи Ҳарри Реднапп.