"Лацио" ҳужумчиси Ведат Мурики "Мальорка"га ижара асосида ўтади, дея хабар беради "Calciomercato". Шунингдек, испанияликлар футболчини 13 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Миш-мишларга кўра, Рим клуби мухлислари футболчининг трансферини муваффақиятсиз деб ҳисоблаб, унга яхши муносабатда бўлишмаяпти.
27 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.