Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Туркия чемпионатидан лайфхак (видео)

Баҳо:
+ | -

Охирги кунлар Туркияда ҳаво ҳарорати анча пасайиб, қалин қор ёғди. Жумладан, мамлакат Суперлигасидан ўрин олган айрим ўйинлар қорли майдонларда ўтди. Бу ҳолат кичик футбол ҳийласига ҳам йўл очди. Гап «Газиантеп» ва «Малатьяспор» ўртасидаги учрашувда кузатилган қизиқарли вазият ҳақида кетмоқда.

Ўйиннинг биринчи бўлими охирида мезбон жамоа дарвозаси томон пенальти белгиланди. Қизиғи, жарима майдони қор билан қопланганди ва «Малатьяспор» футболчисининг «нуқта»ни анча қидиришига тўғри келди. Бу орада рақиблар ҳам унга имкон қадар халақит беришга уринишди. Яъни улар охиригача тўп ўрнатиладиган нуқта ҳудуди томон қор ташлашди. Охир-оқибат, етарли даражада асабийлашган Гунай Гувенч мўлжалда адашди - унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди.

Иккинчи бўлимда эса қор янада кучайди ва ўйин тўхтатилди. Фақат шуниси борки, «Малатьяспор» мураббийи Мариус Шумудикэ ўйин­ни вақтида тугатиб қў­йишни талаб қилиб, шу қадар эҳтиросга берилдики, ҳакам унга қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:07, 27.01.2022.
Ўқилди: 2704 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик