Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Динамо" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Даниил Фомин фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкинлиги ҳақида «Чемпионат» портали хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишига қараганда, россиялик футболчи "Кристал Пэлас" клубининг қишки трансфер бозоридаги шорт-листидан жой олган. Қишки трансфер бозори ёпилгунига қадар «Кристал Пэлас» марказий ярим ҳимояни мустаҳкамламоқчи.

«Кристал Пэлас»нинг асосий мақсади "МЮ" футболчиси Донни ван де Бек. Агар нидерландиялик футболчининг трансфери борасида «Манчестер Юнайтед» билан муаммо юзага келадиган бўлса, у ҳолда Фоминни қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўришади», – дейилади баёнотда.

Жорий мавсум 24 ёшли таянч ярим ҳимоячи "Динамо" таркибида 19 та учрашув ўтказиб, 7 та гол киритди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:18, 27.01.2022.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.