Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд - Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис - Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Интер» «Сан-Сиро»даги «голлар ёмғири»да «Женоа»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 30-туридан ўрин олган учрашувларнинг 9таси якунига етиб бўлди. Турнинг ҳозирча энг сермаҳсул учрашувига «Сан-Сиро»га ташриф буюрган ишқибозлар гувоҳ бўлишди.

Еврокубок йўлланмалари учун кураш олиб бораётган «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилиб, голлар ва карточкалар «ёмғири» остида ўтган баҳсда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда «Интер» ҳужумчиси Диего Милито хет-трик қайд этган бўлса, «Женоа» ҳужумчиси Альберто Жилардино дублни расмийлаштирди. 79-дақиқада «Интер» дарвозабони Жулио Сезар, 84-дақиқада эса «Женоа» футболчиси Беллуски майдондан четлатилди.

Турнинг қолган учрашувларида – «Фиорентина» ўз майдонида «Кьево»га, «Удинезе» эса сафарда «Сиена»га имкониятни бой берди; «Кальяри» «Аталанта»ни, «Палермо» эса «Болонья»ни икки тўп фарқи билан мағлубиятга учратди. «Лечче» – «Чезена» баҳсида ҳисоб очилмаган бўлса, куннинг биринчи учрашувида «Рома» «Новара» устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Тур марказий учрашуви 1 апрель куни, Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. Унда Туриннинг «Ювентус» жамоаси ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилади.

Италия «А» Серияси
30-тур натижалари
1 апрель, якшанба
РОМА – НОВАРА 5:2 (2:1)
Голлар: Маркиньо (25), Освальдо (35), Симплисио (55), Кркич (61), Ламела (90+1) — Караччоло (17), Моримото (78).

ЛЕЧЧЕ – ЧЕЗЕНА 0:0

КАЛЬЯРИ – АТАЛАНТА 2:0 (1:0)
Голлар: Конти (11), Пинилья (55).

ФИОРЕНТИНА – КЬЕВО 1:2 (0:1)
Голлар: Ляйич (71) – Пелиссье (24), Ригони (88).

БОЛОНЬЯ – ПАЛЕРМО 1:3 (0:0)
Голлар: Соренсен (50) – Донати (69), Эрнандес (76), Морлео (87-автогол).

СИЕНА – УДИНЕЗЕ 1:0 (0:0)
Голлар: Дестро (70).

ИНТЕР – ЖЕНОА 5:4 (3:1)
Голлар: Милито (13, 27, 85-пен.), Самуэль (38), Сарате (74) – Моретти (45), Паласио (59-пен.), Жилардино (80-пен., 90-пен.).

ЮВЕНТУС – НАПОЛИ

31 март, шанба
КАТАНИЯ – МИЛАН 1:1 (0:1)
Голлар: Сполли (57) – Робиньо (34).

ПАРМА – ЛАЦИО 3:1 (2:1)
Голлар: Марига (6), Флоккари (12, 72) – Скалони (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:41, 01.04.2012.
Ўқилди: 7086 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.