Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Челси» Тухелнинг бир йиллик натижасини сарҳисоб қилди

Баҳо:
+ | -

Германиялик мутахассис "Челси" тарихига кирди.

Лондоннинг «Челси» клуби ўзининг расмий сайтида Томас Тухелнинг бош мураббий сифатидаги фаолиятининг биринчи йилдаги статистик натижаларини эълон қилди.
Германиялик мутахассис "Челси" клубини 2021 йилнинг 26 январь куни қабул қилиб олганди. У клуб тарихида бир йил ичида жамоани ЕЧЛ, Англия Кубоги ва Англия Лига Кубоги финалига олиб чиққан биринчи мураббийга айланди.

«Челси» Тухель қўл остида 59,7 фоиз ғалаба қозонди. У икки марта АПЛнинг ой мураббийига айланди (март ва октябрь ойларида). Немис мутахассиси қўл остида "кўклар" АПЛнинг ҳар бир ўйинида ўртача 0,72 гол ўткзиб юборишди (43 ўйинда 31 гол). Бу лигадаги бошқа жамоалардан анча кам.

Бундан ташқари, «Челси» Англия чемпионатида "қуруқ" ўйинлар сони бўйича ҳам пешқадамлик қилди - 43 ўйиннинг 21 таси.

Тухель 36 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди. Уларнинг 14 нафари «Челси» академияси тарбияланувчилари. Шунингдек, «кўклар» таркибида 22 нафар футболчи гол киритди (автоголлар инобатга олинмади). «Челси» 53,7 фоиз ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди - 67 та ўйиннинг 36 тасида гол ўтказмади.

Тухель ўтган йили ФИФА томонидан йил мураббийи деб топилди. Қолаверса, Томас Германияда ҳам энг яхши мураббий бўлди. Унинг қўл остида «Челси» ЕЧЛ ғолиблигини ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Киритилди: 20:44, 27.01.2022.
Ўқилди: 2280 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.