Каталониянинг «Барселона» клуби «Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Адама Траоренинг трансфери борасида жиддий иш олиб бормоқда.
The Athletic нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, эртага - 28 январь куни 26 ёшли ярим ҳимоячи "Барселона" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Аввалроқ, футболчини кейинчалик 35 миллион евро эвазига сотиб олиш шарти билан ижарага олаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.