Туриннинг "Ювентус" клуби "Милан" жамоасига Деян Кулусевскини январь ойидаги трансфер бозорида ўз сафига қўшиб олишини таклиф қилди, дея хабар тарқатмоқда Calciomercato.
Кулусевски "Ювентус" мураббийлар штабининг режаларига киритилмаяпти ва раҳбарият уни ижарага бериб юбормоқчи. Шу сабабли, туринлик раҳбарлар швециялик футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан "Милан" жамоасига тавсия қилишди.
Аввалроқ, Кулусевски "Эвертон" клубига ўтишдан бош тортди ва А Серияда ўйнаш ниятида эканлигини билдирди.
Жорий мавсум 21 ёшли футболчи "Ювентус"нинг 27 та ўйинида майдонга тушиб, иккита гол киритди.