"Анжи" бош мураббийи Гус Хиддинк Россия чемпионатининг 37-турида "Рубин"дан қабул қилинган мағлубиятни (0:1) шарҳлаб ўтди.
"Бу - "Рубин"нинг ҳақли ғалабаси. Биринч бўлимда ўйинимиз қовушмади, рақиб фаолроқ ҳаракат қилди. Қозонликлар стандарт вазиятдан чиройли гол киритди, шундан сўнг фаолроқ ўйнаган бўлсакда, ўйинимиз чиқмади", - дея Хиддинкнинг сўзларидан иқтибос келтиради "Спорт-Экспресс".