Италиялик дарвозабон Жанлуиджи Буффон Роберто Манчини Италия терма жамоасига таклиф қилган бир қатор футболчилар ҳақида фикр билдирди. Хусусан, Марио Балотелли ҳақида. Унинг фикрича, терма жамоа мураббийининг қарорида мантиқ бор.
«Марио ҳақидаги гаплар зерикарли бўлиши мумкин. Айтайлик, Сиз Манчинига ишонишингиз керак ва шунда Балотеллини нега чақирганида мантиқ пайдо бўлади. Бу қарор қанчалик тўғри ёки нотўғри билмайман, лекин қандайдир мантиқ бор. Жоао Педро ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп нарса унинг таркибга қандай қўшилишига боғлиқ. Фаджолида эса Верратти, Доннарумма каби ўзига хос нарса бор. Дарҳақиқат, Скамаккининг зарбаси ҳақида: мен бу зарбани Балотеллида ҳам кўрмаганман», - деди Буффон.