Испания матбуоти тарқатган хабарга кўра, Каталониянинг «Барселона» клуби ўз таркибига "Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни таклиф қилмоқчи. Бироқ, "кўк-анорранглилар"да сўнгги пайтда анъанага айланган молиявий муаммолар бор.
"Барселона" клубда ойлик-иш ҳақи бўйича жой йўқлиги сабабли, Обамеянг билан шартнома имзолай олмайди. Бу трансферни фақатгина Дембеле жамоадан кетган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Усмон клубдан кетишга қарши эмас, аммо клублар жуда тез ҳаракат қилишлари керак.
Аввалроқ «Барселона» раҳбарияти Дембелени омма олдида танқид қилганди. Футболчи мавсум охиригача ўйин амалиётидан маҳрум этилиши билан таҳдид қилинмоқда.