"Лидс" ҳужумчиси Рафинья бошқа клубга ўтиши мумкин, деб хабар беради "Mirror".
Манбага кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчига "Вест Хэм" даъво қилмоқда. Унга шахсан "болғачилар" бош мураббийи Девид Мойес қизиқиш билдирган.
Қайд этиш жоиз, Рафинья жорий мавсумда Премьер-лигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.