"Ньюкасл" қишки трансферлар вақтидан фойдаланиб, жамоа таркибини кучайтириш устида ишламоқда.
"Telegraph" нашри хабарига кўра, "қарғалар" ҳозирда "Лион"дан Бруно Гимараэс, "Арсенал"дан Эдди Нкетиа ва "Брайтон"дан Дан Берн трансфери устида жиддий ишламоқда. Катта эҳтимол билан футболчилар ушбу трансфер ойнаси якунигача жамоага келиб қўшилишади.
Аввалроқ "Ньюкасл" ўз сафига Киран Триппьер ва Крис Вудни қўшиб олган эди.