Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидан ўрин олган "Ар-Райян" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эртанги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик. Охирги учрашувни Ўзбекистон кубоги доирасида “НБУ-Осиё” жамоасига қарши ўтказиб 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришдик. Эртанги ўйин ҳар иккала жамоа учун ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки ғалаба ҳар иккала жамоа учун сув ва ҳаводек зарур. Ўйлайманки, ишқибозлар эртага очиқ футбол гувоҳи бўлишади ва зерикиб қолишмайди.
«Кейинги босқич? Менимча, ҳар иккала жамоада имконият бор. Ҳали гуруҳда яна тўртта ўйин бор ва ҳаммаси жамоаларнинг ўз қўлида»Дея мураббийнинг сўзларидан иқтибсо келтирмоқда "Насаф" расмий сайти.