Кириш Регистрация
21/12 00:45 Ювентус 2-1 Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид 2-0 Севилья
21/12 01:00 Эвертон 0-1 Арсенал
21/12 01:00 Лидс 4-1 Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри 2-2 Пиза
21/12 18:00 Жирона 0-3 Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло 0-1 Торино
21/12 20:15 Вильярреал 0-2 Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла 2-1 Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина 5-1 Удинезе
21/12 22:30 Эльче 4-0 Райо Вальекано
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм - Ноттингем Форест

Ана холос! Влахович жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби янги ҳужумчиси Душан Влахович Тосканада коронавирус қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармаси вакилларининг фикрича, сербиялик футболчи 22 январь куни коронавирус учун топширган тести мусбат натижа кўрсатган. Қоидага кўра, "Фиорентина"нинг собиқ футболчиси 29 январь кунигача карантинда бўлиши керак эди, лекин у 28 январь куни "Ювентус" билан шартнома имзолгани кетиб қолди.

Шу сабабли, Тоскана соғлиқни сақлаш хизмати бу масала юзасидан прокуратурага ҳисобот юборади.

Қоидалар аниқ: уч марта вакцина олган инсоннинг манфий ва мусбат тест оралиғида 7 кун ўтиши керак.

Агар у карантин шартларини бузган бўлса, у ҳолда бу жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин бўлган қоидаларни бузиш саналади, – деди Токсана соғлиқни сақлаб департаменти директори Жорджо Гарофало.

Киритилди: 16:51, 29.01.2022.
Ўқилди: 5414 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.