Кириш Регистрация
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест

Япониялик мураббийлар Туризм ва спорт вазирлигида бўлишди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, юртимизда аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш ва уни янада ривожлантириш мақсадида ЎФА томонидан Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг бош мураббийлигига япониялик тажрибали мутахассис Мидори Ҳонда жалб этилди.

Мидори Ҳонда ва унинг ёрдамчиси Такая Сусуми Туризм ва спорт вазирлигида бўлишди. Учрашувда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.

Учрашув аввалида Азиз Абдуҳакимов Япониянинг аёллар футболида эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди. Шунингдек уларга бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

Япониялик мутахассислар ёрдамида мамлакатимизда аёллар футболига тартиб ва меҳнацеварлик каби япон халқига хос характерни шакллантириш кераклиги айтилди. Жамоамизнинг олдига катта мақсадлар қўйилгани, бу ёълида барча шароитлар тақдим этилиши таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда япониялик мураббийлар билан аёллар жамоамизни ривожлантиришга оид кейинги режалар муҳокама қилинди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:10, 29.01.2022.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.