Криштиану Роналду 20 йил ичида ўнлаб жаҳон рекордларини қайта ёзган ва ўз бизнес империясини қурган тарихдаги энг буюк спортчилардан бири. Биз сизга “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва Португалия терма жамоаси афсонаси қаерда ва қандай яшаши ҳақида ҳикоя қилишга қарор қилдик.
Криштиану қанча маош олади?
Охирги маълумотларга кўра, Роналдунинг бойлиги тахминан 1,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозирги спортчиларнинг ҳеч бири португалияликдан кўпроқ даромад олмаган. Лионель Мессининг бойлиги бироз камроқ - 1,1 миллиард доллар.
Охирги ўн йил давомида Роналдунинг маоши йилига 30 миллион евродан тушмади. Криш “Реал” ва “Ювентус”да жуда кўп ойлик олган. Унинг “Манчестер Юнайтед” ҳам шу суммадан кам эмас. Лекин, асосий даромад, албатта, футболдан тушмайди. “Forbes” нашри маълумотларига кўра, 2021 йилда Роналду 125 миллион доллар ишлаб топган: клубдаги маошига турли бонуслар ва реклама шартномалари қўшилган (тахминан 60 миллион доллар).
Энг кўп Криштиану “Nike”дан олади - йилига 23 миллион доллар. Шунингдек, у “Clear”, “EA Sports”, “PokerStars”, “Armani”, “Herbalife” ва “Castrol” компаниялари билан ҳам ишлайди. Ҳомийлик шартномаларининг катта рўйхати Роналдуга ўз бизнесини йўлга қўйишга тўсқинлик қилмайди: “CR7” бренди остида у эркаклар ички кийими, кийим-кечак, пойабзал, кўзойнак ва парфюмерия ишлаб чиқаради. Шунингдек, португалиялик “Crunch” билан биргаликда фитнес клублари тармоғини яратди. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб уларнинг 15 таси мавжуд.
Роналдунинг қўшимча даромадини меҳмонхонаси “Pestana CR7” келтирмоқда. Биринчиси Мадейра оролида очилган. Португалияликнинг Нью-Йорк, Марракеш (Марокаш), Лиссабон ва Мадридда ҳам меҳмонхоналари бор. Қолаверса, Роналдуга тегишли бўлган соч кўчириб ўтказиш клиникаси ҳам бор.
40 миллионлик кўчмас мулк: Нью-Йоркдаги квартира, Манчестердаги вилла ва Мадриднинг элит ҳудудидаги уй
“The Mirror” нашрининг ёзишича, Криштиану қиймати 40 миллион фунт стерлингдан ошиқ 9 та мулкка эга.
Португалиялик оиласи билан Манчестер яқинидаги уйда истиқомат қилади - бу 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Роналду илк бор “Манчестер Юнайтед”га қайтганида, у аввалига икки баравар қимматроқ улкан қасрда яшади. Аммо деярли дарҳол у янги уй қидира бошлади – “The Sun” нашрининг ёзишича, португалияликларнинг тинчлигини яқин атрофда ўтлаётган қўйлар бузган ва эрталаб ухлашига тўсқинлик қилган. Бошқа маълумотларга кўра, Роналду хавфсизлик нуқтаи назаридан кўчиб ўтишга мажбур бўлган.
Криштианунинг янги уйи бироз кичикроқ, лекин унда ҳамма нарса бор: ажойиб спорт зали, кинотеатр, бир нечта бассейнлар, тўрт машинали гараж ва кичик ҳовуз. Вилла туну кун кузатув остида.
Тўрт йил олдин “Реал Мадрид”ни тарк этганига қарамай, Роналду ҳалигача Мадриднинг элит Ла Финка маҳалласидаги 5 миллион еврога яқин уйини сотгани йўқ. Уйнинг майдони деярли бир квадрат километрни ташкил қилади. “Бу уйни кўрганимда, нима дейишни билмай қолганман. Бир марта ошхонага борганимда у ерда адашиб қолдим! Ётоқхонага қайтишим учун ярим соат вақт кетди. Мен бундай катта хоналарга ўрганмаганман, чунки болалигимдан кичкина квартираларда яшаганман”, деб тан олди Криштианунинг қаллиғи Жоржина “Мен Жоржинаман” автобиографик фильмида.
Роналду шунингдек, Нью-Йоркдаги “Trump Tower” биносида ҳам ўз квартирасига эга. Миш-мишларга кўра, бу португалияликларнинг энг қиммат мулки ҳисобланади. Криштиану квартирани 2015 йилда 18,5 миллион долларга сотиб олган. Ҳашаматли уйда учта ётоқ хонаси, иккита яшаш хонаси ва бир нечта ҳаммом бор, лекин энг муҳими - Нью-Йоркнинг ажойиб манзараси. 2021 йилда Роналду квартирани анча арзон нархда (тахминан 8 миллион доллар) сотувга қўйди.
Шунинглек, Криштиану Роналдунинг Португалияда қариндошлари яшайдиган етти қаватли “Мадейра” турар-жой мажмуасига ҳам эгалик қилади. Унинг нархи 7 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Футболчи Марбелдан (Испания) дам олиши учун уй сотиб олишди. Қўшни вилла Конор Макгрегорга тегишли.
Роналдунинг Туриндаги уйи ҳам бор, у “Ювентус”да ўйнаган давридан бери бу уйга эга. Унинг яна иккита квартираси Лиссабонда жойлашган. 2019 йилда Роналду Португалия шимолидаги уйини Мадрид клубидаги собиқ шериги Пепега сотгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо, ҳужжатларга кўра, Криштиану ҳамон уй эгаси бўлиб қолмоқда.
Бироқ, Роналдунинг энг катта сармояси бу Португалиядаги Атлантика океани соҳилидаги қариялар уйи бўлиб, у 2025 йилгача қуриб битказилади. Бу ОАВдахилма-хил талқин қилинади: кимдир буни Криштианунинг сармояси деб айтади; бошқалар эса, португалиялик футболчи фаолиятини якунлагач у ерга кўчиб ўтишни кутмоқда. Сарой қуриб битказилганда Роналду 40 ёшга тўлади.
“Мен ишга автобусда бориб, “Bugatti”да қайтаман”. Жоржинанинг ҳаёти қандай ўзгарган?
2010 йилдан 2015 йилгача Криштиану россиялик модель Ирина Шейк билан яқин муносабатда бўлган ва бир йилдан сўнг у испаниялик Жоржина Родригес билан учраша бошлаган. Улар учрашганда, Жоржина “Gucci” бутикида сотувчи бўлиб ишлаган. “Узоқ вақт давомида автобусда ишга қатнаганманва Криштиану мени “Bugatti” олиб кетишига кўника олмаганман”, - деб тан олди Родригес.
Жоржина Роналдунинг севгилиси бўлганидан сўнг, йирик брендлар унга эътибор қаратишди. Ҳозир Родригеснинг кўплаб реклама шартномалари бор, Унинг “Instagram” саҳифасида салкам 30 миллионга яқин обуначиси бор.
Роналду ва Жоржинанинг умумий фарзанди бор - Алан Мартин. Тез орада уларнинг оиласи каттариши кутилмоқда. Октябрь ойи охирида эр-хотин эгизак фарзанд кутаётгани маълум бўлди. Португалияликнинг яна учта фарзанди бор: кичик Криштиану (номаълум онадан) ва суррогат онадан эгизаклар - ўғли Матео ва қизи Эва.
Кичик Криштиану “Манчестер Юнайтед”ёшлари сафидашуғулланади ва ушбу жамоа сафидаўйнайди. Унинг жамоадоши афсонавий Уэйн Рунининг ўғли Кай Руни бўлиб, унинг отаси ҳамРоналду ҳам Манчестерда бирга ўйнаган.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.